View in Telegram
8 январь — Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон туғилган кун ОТА ЎГИТИ Ҳар битта сўз — сувдек азиз, Ҳар битта сўз — нондек увол. Тил бойлигин боғ деб билсак, Ҳар битта сўз — битта ниҳол. Бирон сўзни исроф қилмоқ Бир кўчатни юлмоқликдир. Бора-бора, отамерос – Боғни хароб қилмокликдир. Э болам, ёт юртга борсанг, Не аталур элинг, дерлар. Қай миллатнинг вакилисан, Борми она тилинг, дерлар. Шунда, менинг қутлуғ тилим – Навоийнинг шеъри, дегил. Юртим — Улуғбегу Бобур, Амир Темур ери, дегил. Айт ғурур-ла Берунийлар, Фарғонийлар аждодим, деб. Кошғарийлар дарсин тинглаб, Ўткирланган саводим, деб. Мақтанма ҳеч қиммат кийим, Олтинлару қасринг билан. Фахр эт доим қудратли юрт, Бой тил, насаб-наслинг билан. Обрўйингни баланд тутмоқ, Э болам, ўз қўлингдадир. Сенинг оламдаги нархинг Ватан, миллат, тилингдадир. Анвар Обиджон Бизни кузатиб боринг: TelegramFacebook | web-sayt
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily