Расмий саҳифа!
Ушбу тарихий журнал 1931 йилдан чиқа бошлаган. Журнал ОАК эътироф этган нашрларнинг 10.00.02 “Ўзбек адабиёти” ихтисослиги бўйича рўйхатига киритилган.
Мана ўтаётган фурсатлар бизни тобора янги 2025 йилга яқинлаштириб бормоқда.
Бундай пайтда борган сари кишида ўзгача кайфият ва ҳаяжон намоён бўла бошлайди. Йил бошида беихтиёр ўтган йилда эришган ютуқ ва камчиликлар сарҳисоби хаёлдан ўтади. Умид қиламизки, келаётган йил барча жабҳаларда омадли ва яхши йил бўлсин! Ўтаётган йилимизни эса шукроналик ва розилик билан кузатамиз.
⚡️Ҳурматли қадрдонлар! Сиз азизларни, ушбу байрам билан чин қалбимиздан табриклаймиз. Барчангизга сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик, оилавий бахт-саодат, хонадонларингизга файз-барака тилаймиз!
Гўзал ва бетакрор юртимиз тинч-осойишта, олижаноб, бағрикенг элимиз доимо омон бўлсин! 2025 йилнинг қадами қутлуғ келсин!
"Ёшлар билан мулоқот" радио эшиттиришида шоир ва таржимон, "Шарқ юлдузи" ва "Звезда Востока" журналлари бирлашган таҳририяти Бош муҳаррири Сирожиддин Рауф билан ўтказилган суҳбат жараёнини тингланг.
⚡️"Ma'rifat ulashib" loyihasi doirasida Toshkent tibbiyot akademiyasi Termiz filialiga tashrif buyurgan ijodkorlar bilan maktablarda ijodiy uchrashuvlar bo‘lib o‘tdi.
💠Ma’rifat ulashib loyihasi doirasida ijodkorlar jurnalist va tarjimon “Do’stlik” ordeni sohibi Aziz Said, Yozuvchilar uyushmasi a’zolari Orif To’xtash hamda Isomiddin Po’latovlar institut filialning ma’naviy ma’rifiy ishlar bo‘yicha dekan o‘rinbosarlari bilan birgalikda Termiz shahrida joylashgan 21,22,23-sonli maktablarga tashrif buyurib, ko'chat o'tqazishdi.
💥Shundan so‘ng, adiblar va yoshlar uchrashuvi tashkil etildi.