БИЗНИНГ ҚИШЛАР
Ёдингдами дўстим, биз ўтган қишлар,
Ҳамон қалбимизга солади виқор.
Эсимда ҳаммаси – бир ширин тушлар.
...ва тизза баробар ёғадиган қор.
Қор босган йўлларга кўзимни тикиб,
Нигоҳим кетмасди уфқдан нарига.
Юраклар чизардик, ишқдан энтикиб,
Терлаган дераза ойналарига.
Совуқлар тегмасди ҳеч жонимизга,
Аксинча, жонларга берарди роҳат.
Қор ёққан тонглари дарвозасига,
Қистириб қочардик учбурчак қорхат.
Санаб қор ичида қадамларимиз,
Диллар бир-бирига меҳр тутарди.
Асло унутмаймиз у дамларимиз.
Бизнинг қишларимиз шундай ўтарди.
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77