View in Telegram
#Tavallud 4 январь - шоир Ғулом Мирзо таваллуд топган кун *** Бўса қулупнайдек тўйдирган мени, қонимни совитган олов оғушлар. Мен фақат изларин ўпарман Унинг, мен Унинг кўзларин кўраман тушлар. Кипригининг қатор қаламларини эмдириб кўзларин сиёҳдонига, битди яна ишқнинг ситамларини менинг муҳаббатдан зада жонимга. Севдим десам Уни алдаганимдир. Ўзимни алдайман севмадим, десам. мен Ундан ўпичлар сўрмайман, ахир, мен Ундан оғушлар тиланмайман ҳам. Ҳайратларим шамдай тугаган жойда мудом қуёш каби жилмайиб турди. Шундан мен бошида сарғайиб ойдек, қошида заминдек айланавердим. Мен фақат изларин ўпарман Унинг. мен Унинг кўзларин кўраман тушлар... *** Тутнинг тепасида инми – хотира, тарс икки бўлиниб яшайди юрак. Онажон, ҳаттоки тушимга кирар Қўнғирот йўлида иккита лайлак. Арқон судраб ўтар илонлар йўлдан, тошбақа осмонни кўчириб ҳалак. Очилар иккита оқ атиргулдай Қўнғирот йўлида иккита лайлак. Қўнғирот йўллари тупроқдир билқ-билқ, бошимда каллапўш, бошингда желак. Бизни кузатарди, кутарди интиқ Қўнғирот йўлида иккита лайлак. – Ассалом, буважон; салом, моможон! Чангли калишларни ўпарди пойгак. Улар-ку ўтдилар. Бормикан омон Қўнғирот йўлида иккита лайлак?.. Хиноли кафтини бошимга босар тонгни даканадай ўраган фалак. Онажон, мен сени соғиндим роса, онажон, мен сени кўришим керак!.. Наҳот шунча соғинч, наҳот шунча ғусса – Қўнғирот йўлида иккита лайлак... © Ғулом МИРЗО @SalimASHUR
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily