#Eski_Daftardan
ХАЙРЛАШУВ
Ҳаво тез ўзгарди. Қадаҳ бўшади.
Айвоннинг четида юлдуз ўчади,
Ярим ой кўнгилга ярим кўчади,
Кеча қадаминга қорлар тўшади, –
Энди бор.
Энди бор.
Энди бор.
Худо – ёр.
Худо – ёр.
Худо – ёр.
Тайёра ўтмоқда кўк қирғоғидан,
Балки қувилгандир ўз аймоғидан,
Нурлар томчилайди нурчироғидан,
Шаҳарлар ўтади сўлу соғидан, –
Сен ҳам бор.
Сен ҳам бор.
Сен ҳам бор.
Худо – ёр.
Худо – ёр.
Худо – ёр.
© Салим АШУР
@SalimASHUR