View in Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#тунгитуҳфа Соҳир тун Кеч тушди… Қайдадир қурбақа сайраб, Атрофга таратар ажиб овозин. Қайсидир ковакда чигиртка яйраб, Чертиб-чертиб қўяр қадимий созин. Қайдадир сарин ел кўзи илинган Дарахтлар баргини шовиллатади. Тўлин ой – мусиқа таёғи билан Итларни пайдар-пай вовиллатади. Қайдадир мушуклар панжа учида Томнинг қовурғасин қитиғлаб ўтар. Қайсидир жўмракдан оққан томчилар Чинни ёстиқларга сингишиб кетар... Бу жозиб, бу турфа, фусункор саслар – Соҳир тун қизининг тақинчоғидир. Ё кўкка син солиб ётган йигитнинг Субҳи содиққача овунчоғидир? Ажаб! Тун – шовқинли сукунатмикин, Ва ё сукунатли шовқин, билолмам...? 2010 йил ©Рустам Мирвоҳид @Rustam_MIRVOKHID
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily