Сўнгги 7 йилда бино ва иншоотлар қурилиши 1,9 баробарга, фуқаролик объектлари қурилиши 1,8 баробарга ошди
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази инфографикасида Ўзбекистон қурилиш соҳасининг 7 йил давомида ривожланиш динамикаси келтирилди.
2017-2023 йилларда қурилиш
соҳасида салмоқли ўзгаришлар амалга оширилди. Жумладан, қурилиш хизматлари ҳажми
2 баробарга ошиб, 2017 йилдаги 35 трлн сўмдан 2023 йилда 151 трлн сўмга етди. ЯИМ таркибида қурилиш хизматларининг улуши 6,4 фоиздан 7,1 фоизга ўсди.
Кичик қурилиш корхоналари томонидан амалга оширилган қурилиш ишлари ҳажми ўтган 7 йилда 38 фоиздан
55 фоизга ошди. Қурилиш соҳасида норасмий сектор томонидан амалга оширилаётган қурилиш ишлари эса 28 фоиздан
19 фоизга камайиб, аксарият корхоналарнинг расмийлаштирилишига эришилган.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк