* * *
Ютиб борар мени бу шаҳар,
Тортиб олар шиддатим, сезгим...
Кўзларимга кўзлари маҳтал,
Юзларимни силайди севги.
Кулдай сочиб ташланган ризқим?
Вақти йўқлар вақтим бошқарар.
Мен куйлаган қадим оҳангда
Мендан гўзал куйлар бошқалар.
Хиралашар кунлар – хазонрез,
Туман ичра топар ғар ғарни.
Терга ботиб ташийди поезд
Вагон-вагон ошқозонларни.
Тонгги азон аллалар мени,
Ғазабингни чандон оширдим...
Ҳар на қилсам жимсан, ё Тангри,
Сукутингда нелар яширдинг?!
✍ Рашид ХЎЖАМОВ