View in Telegram
ТИЛАК (M.Жумаевга) Бироз камроқ севсин одамни одам, Дийдасизроқ ўссин фарзанд дегани. Оналар беш маҳал ўзини алқаб, Томоғидан мойдай ўтсин егани. Сохта дўстлар берсин йигитга кўча, Катта хато туғсин кичик хатолар. Ўғли этигидан сув ўтган кеча Оёқда туролмай ичсин оталар. Хиёнатнинг ҳиди келсин эркакдан, (Гарчи юзи ойдин Худо олдида) Аёл тик қарасин эрнинг кўзига, Ёшини қизғансин видо олдидан. Муҳаббат шартимас жонни тўшамоқ, Шундоқ ҳам бу умр қуроқу улам. Яъни осон бўлсин бироз яшамоқ, Яъни бунча оғир келмасин ўлим. 2024, ноябрь Рашид Хўжамов T.me/R_Xojamov
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily