View in Telegram
НИМАДИР БОР... (Оғам Алишер Сабрийга) Дийдалари тош шаҳарда нимадир бор, нимадир йўқ, Бу муваққат кулгиларда нимадир бор, нимадир йўқ. Санам Айюб эмасдирсан, бирда маҳзун, бирда хурсанд Ва кун сайин англаюрсан — нимадир бор, нимадир йўқ. Қуллар қачон шоҳга дўнмиш, маним роҳим оҳга дўнмиш, Ажаб, руҳим чоҳга кўнмиш, нимадир бор, нимадир йўқ. Ой дардини тингларим бор, шеърга ўгай тунларим бор, Осмон, мени тўкиб юбор — нимадир бор, нимадир йўқ. Тақдир шоми етиб зумда умримизни элар қумдай, Тазаррую қўрқувимда нимадир бор, нимадир йўқ. Ҳаё кўзга никоҳланди, аёл сўзга никоҳланди, Бу бегуноҳ нигоҳларда нимадир бор, нимадир йўқ. ✍️Рашид ХЎЖАМОВ
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily