View in Telegram
​​.... У бир лавозимда анча ўтирди. Ўзи кичкинагина мансаб. Бошлиқ ҳам эмас, шунчаки, ўринбосар. Бора-бора курси уни ҳаволантирди, ҳеч кимни менсимай қўйди. Ўзига ёқмаганларни бошлиққа ёмон кўрсатишни уддалади. Унга лаганбардорлик қилганлар, совға-салом илинганлар ҳақида оғзи тўлиб мақташни эплади. Йиллар ўтиб нафақага чиқди. У тенгилар ҳам бирин-кетин кексалик ёшига етиб, ишдан кетдилар. Ора-чора қулоғига собиқ ҳамкасбларининг тўйлар қилаётгани ҳақидаги хабарлар келиб туради, умид қилади, аммо вақтида қўлиғига мақтовини кўкка етказиб, тилидан бол томганлар энди уни тўйга айтмайди. Ўзи ҳам ич-ичидан кимларга зулм қилганини билади, улардан умид қилмайди... Одамлар жудаям унақа яхшиликни унутиб юборадиган даражада эмас эканлар, бугун собиқ ҳамкасби излаб келди. —Кенжатойимизни уйлантиряпмиз, тўйга айтиб келдим, деди дарвозадан киришни истамаган меҳмон, — бирга бўлинг. Шу ўғлим касал бўлиб қолганида бир хафта ишга чиқмагандим, ўрнимга одам қўйгандингиз, шу яхшилигингизни унутмадим, опа, тўйга келинг, кутамиз. Буниси фотиҳанинг патири, сизга ҳам илиндик. Жилмайиб турган ҳамкасбининг қарашлари самимий эди. У уйга ўйчан кирди, илк маротаба ўзига холис назар солди. Ўшанда жўжабирдай жон, хаста турмуш ўртоғи билан кўримсизгина кийинадиган, совға-салом нималигини билмайдиган шу аёлнинг бир хафталик пулини "босиб"қолган эди, аслида, олиб қолмаса ҳам бўларди, сабаби ўрнига ишлаб берган ходим чин кўнгилдан бир ғарибага ёрдам бераётганини айтганди... Одамзотнинг кўзи кеч очилади. Ўтмишидан қолган бирор нурли хотира бормикан, ўзи... Агар йилларни ортга қайтариш имкони бўлганда эди... Балки.. Балки ҳаммаси бошқача бўлармиди? Феруза Салходжаева https://t.center/joinchat/CACwEUERDHP6Ikw7PyuNDw
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily