.... Никох ўқитиш учун кирган келин куёвга, имом домла аввал ота-оналари билан суҳбатлашиб олишни таъкидлади.
Эшитганлар хайрон?
Тезда қизнинг ва йигитнинг ота-онаси чорланди.
Имом аввал йигитнинг ота-онасига мурожаат қила бошлади.
- Ўғлингиз уйланишга, сиз эса тўй қилишга тайёрмисиз?
- Ҳа албатта, ўғлим тайёр, тўйга ҳам тайёргарликни кўриб қўйганмиз.
- Қандай тайёргарлик?
- Шахарнинг энг зўр тўйхонасини гаплашиб қўйдик, хофизларни ҳам донғи чиққанлари келадиган, машхур чойхонани сара ошпазларини чақирдик. Ўғлим эса, загсга ўнта малибу айтиб қўйган, худо хохласа ҳеч кимдан кам бўлмайдиган тўй қиламиз!
- Ҳа яҳши!
Йигитнинг ота-онаси билан суҳбатлашиб бўлгач, қизнинг ота-онасига юзланди.
- Қизингиз турмушга чиқишга тайёрми, сиз эса тўйга тайёргарлик кўриб қўйдингизми?
- Ҳа албатта, қизим тайёр, ўзимиз ҳам тайёрмиз.
- Қандай тайёргарлик?
- Онаси жуда яҳши аёл, қизим туғилганидан сарпо йиғиб келади, кўрпа элиги тайёр. Ўзимизни мебеллар ёқмагани учун, чет элдан энг зўрини олиб келиб қўйдим. Қизимини бекаму-кўст қилиб узатмоқчиман, бу учун ҳамма керакли ишларни қилиб қўйдик, - кўкрагини кериб мақтана кетди ота.
- Ҳа яҳши.
Имом ҳар икки ота-онани жавобини тинглаб бўлгач,
- Сизлар борверинглар, мен никох ўқимайман!, - деб жавоб қилди.
Имомнинг бундай кутилмаган жавобидан тўйбошилар хайрон қолди.
Барваракайига, "Нима учун?“ деб сўроққа тутди.
Сиздан "ўғлингиз ва ўзингиз тўйга тайёрмисиз" деб сўрадим, сизлар эса "ҳа" дедингиз, шундайми? - деб йигитнинг ота-онасига юзланди.
- Ҳа шундай, - дейишди улар.
- Аслида, сизлар фарзандингизни никохлаш учун ҳеч нима қилмабсизлар.
- Нега ундай дейсиз домулло?- менсимайгина сўради йигитнинг дадаси.
- Мен сиздан тўй қилиш учун тайёрмисиз деб сўраганимда данғиллама тўй қилишни назарда тутмаган эдим.
- Хўш нимани назарда тутдингиз бўлмаса?
- Фарзандимни яҳши тарбия қилдик, дину диёнатли қилдик, оқни қорадан ажрата оладиган қилдик, ўқитдик, илм ўргатдик, хунарли бўлди, ишли бўлди. Рўзғор тебрата оладиган маош оляпти, хатто оиладан ортиб, менга ҳам ёрдами тегадиган даражага етди даромади, дейишингиз керак эди.
Ота-онани фарзанд олдидаги бурчи манашу эмасми? Данғиллама тўй қилиш билан вазифангиз адо бўлмайди, сиз аввал фарзандингизга тарбия беринг, ўқитинг, хунарли қилинг, хаётнинг аччиқ чуччугини тушунадиган етук инсон қилинг, ана ундан кейин бемалол бир оқила қизга уни уйлантиринг, ана ўшанда мажбуриятингиз адо бўлгай Инша Оллох!
- Сиз ҳам тайёрман дедингиз а? - деб қизнинг ота-онасига юзланди имом.
- Ҳа, - деб жавоб қайтарди қўрқа писа қизнинг ота-онаси.
- Сиз ҳам хали тайёр эмассиз.
Кўрпа элик, қимматбахо мебеллар қизингизни турмушга чиқаришга тайёр дегани эмас. Сиз ҳам оқила қилиб тарбия қилишингиз керак, қизингиз туғилганиданоқ сандиққа сеп йиғиш ўрнига, уни миясига одоб ахлоқни қуйиб келишингиз керак эди. Пазанда қилишингиз, тикиш бичишни ўргатишингиз керак эди, куёв бўлмишни қандай хурмат қилиш кераклигини, ота-онасига қандай муомалада бўлиш кераклигини ўргатишингиз керак эди. Қилган сарполарингиз, олган мебелларингиз, юз йил яшаса юз йил бир бурчакда тураверади, лекин унинг хулқи одоби хар дақиқа унга ёрдам беради, бахтга элтувчи йўл бўла олади. Қани айтингчи, қачон кўриб гувохи бўлгансиз, эр-хотин ёки қайнона келин арзимаган нарсага уришиб, жанжаллашаётганда, ўша сиз олиб берган чет элнинг мебелидан бири оёқ чиқариб юриб келиб, бир эшигини очиб, уларни жанжалларига барҳам берганини, ўрталарига тушиб, яраштириб қўйганлигини, ҳеч қачон, ҳеч қачон бўлмайди бунақаси. Фақат ва фақат қизингизни одоби, ширинсуҳанлиги, ўйлаб иш қилишлиги, муомаласи ўша жанжалга барҳам бериши мумкин.
Демак, сиз ҳам тайёр эмас экансиз.
Мен айтганларни яҳшилаб ўйлаб кўринглар ва айтганларимга амал қилиб фарзандларингиз худди мен айтган фазилатларга эга бўлгандагина қаршимга келинглар кейин мен никох ўқийман, унгача ўқий олмайман.
Бу икки ёшни бир йилга етиб бориб бормай ажрашиб кетишлигини сира истамайман Никох шундай нарса! Никох муқаддас нарса бўлса бўлмаса ўқиб кетавермайман.
https://t.center/joinchat/CACwEUERDHP6Ikw7PyuNDw