View in Telegram
Nosirjon JO‘RAYEV | ijodiy kanal
#ЯНГИ_ШЕЪР
* * * Қора қаҳва. Оппоқ дастурхон. Қиш тўшалган ҳозир олдимга. Тақдир отли муҳим дастурдан Чиқиб, кетолмайман олдингга. Кўчалар муз, манглайи силлиқ. Боғни кўмган қорлар шиддати. Биз умиддек шартта кесилдик, Битмай туриб соғинч муддати. Деразангни ланг очасан – қиш. Қор илинар кипригингга – хат. Уй ичингга бошқатдан қайтиш Шартдир беҳис ва бемуҳаббат! Мен қаҳвадек аччиқ додингни Кўксим ичра ёзганман бошдан. Бироқ, сен ҳеч зерикмадингми Хаёл ва шеър бўлиб яшашдан?
3.12.2024.
✍
Носиржон ЖЎРАЕВ
👉
Facebook
да ҳам ўқиш ва улашиш учун
👈
Share
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily
Start