View in Telegram
NARGIZA ODINAYEVA IJODI
* * * “Си бимол” нотада айланади ер, “Си бимол” нотада йиғлайди шамол. “Си бимол” нотада кўнглим нима дер: Шундай ҳол турибман – авжи бемалол. “Си бимол”, юз аср авжим қуюнда, Юз аср сукутни куйлашим мумкин. Одамлар юрибди буюк сургунда, – Учиб кетолмайди қушлардай эркин. Руҳни елкан қилган юрагим – кема, Жонимни У ёққа қўйиб юбордим. Aйланиб юрибди бунда бир нима: Соғинчдай навқирон, йиғидай қадим. Семириб, семирмай туну кунни еб, Кимдир ўкиради, кимдир сайрайди. Жисмлар шаклида турибдими, деб Ботаётган қуёш тўхтаб қарайди. Кимнинг кўзларида ранглар чалкашди, Кимнинг ҳаловати сиғмади сирга. “Си бимол”ни сақла, ўлимнинг гашти, Ўхшаб бораяпти дунё қабрга.
Share
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily
Start