View in Telegram
*** Шамол тебратади августни, Кўйлагини ечар саратон. Рангпар бўлиб қолди ер усти, Этагини тўлдир, куз, уйғон. Тўлғоқ тутган шомни оралаб Шошилади қушлар инига. Кимдир шунда шамсни авайлаб Солиб қўяр кўк хуржунига. Минг йилларки дунё пойлоқчи, Қувиб борар юлдуз юлдузни. Қачонлардир етти қароқчи Ўғирлаган пари бир қизни. Этак тутар янги бугунлар, “Алиф”, “бе” дан бошлар илмни. Уйғонмаган ҳали бу тунлар Танимайди менинг кўнглимни. На баҳору, кузга киради, Ҳатлаб кўрдим – умр бир қадам. Юрагимни тошлаб юради, Кунларига сиғмаган одам. Августдаги тонгни ёқалаб, Йўлга чиқдим пою-пиёда. Бораяпман кузни орқалаб Қаршимдаги сўнгсиз дунёга. ©Наргиза ОДИНАЕВА Manzilimiz: 👉 @Nargiza_Odinayeva_ijodi
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily