View in Telegram
NARGIZA ODINAYEVA IJODI
* * * Бир дийдорга интиқман, Худо, Ибтидомдан интиҳом қадар. Ташқаримда алдайман, - дунё - Чап қўлимда ёзилган дафтар. Кафтларимдан нафас оламан, Сўз қадалиб қолган кўзимга. То сенгача сўнгсиз ёғаман Ўзим ёмғир бўлиб ўзимга. Кўрганимга дохил қошида Кулги, йиғи -- бори йўқ қарзим. Ҳар тирикнинг еган ошида Баҳор билан куздаги базм. Йиғлаб олсин, тошга қулоқ бер, Сайраётган қушлар камайди. Юрагимда айланади ер, Қуёш эса қимирламайди. То сенгача соғинч бўламан, То сенгача вужудим қайиқ. То сенгача сўнгсиз ўламан, То сенгача тўсиқ халойиқ. Ташқарида, бардан мосуво Ҳар на, одам бўлиб юрибман. Кутдир, кутдир, кутдир, эй Худо, Уфқларга қараб турибман...
©
Наргиза ОДИНАЕВА
Share
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily
Start