View in Telegram
Masihulloh
✍️
Масиҳуллох
🎙
Жамшид Султонов
* * * Дарахтдан тўкилди япроқлар, Уволи кузакнинг бўйнида. Мен сени соғиниб яшайман. Сен эса ўзгалар қўйнида... Ловуллаб кетади юрагим, Мужгонлар тўкилар бир сафдан. Бўғзимга қадалар нимадир, Шеър ёзгим келади дафъатан. Оқшомлар ороминг бузганда, Беҳаё бўсаларнинг занги. Сен ҳақда хаёлим тўзғитар, Тўқнашса шишалар жаранги. Ва сени учратиб қоламан, Энг бебахт кунимнинг бирида. Жилмайиб хотиржам айтасан: – Унутинг, чек қўйинг барига. Сўнг сени асранди муҳаббат Асирдек ўйнатар сўзига. Мен қайси шеъримни ўқийман, Термулиб ишқимнинг кўзига. Энг юксак туйғулар кафтидан Орзулар тўкилди сездингми? Сени деб яшайман бир умр, Лаънатлаб синиққан севгимни...
✍
Масиҳуллоҳ
🎤
Жамшид Султонов
📀
Моҳигул Эргашева
@Masihulloh
Share
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily
Start