Шоир хотирасига бағишлаб
* * *
Субҳлар асролмайди афсоналарни,
Тасаллига сўз йўқ тун луғатида.
Қуёшимнинг ярми,
Кўзёшнинг ярми
Ёғдуланган чоғи хаёл қатида.
Ҳаволар бошлайди тушга киришни,
Жуда кеч ўртандим –
Дил дарддан кечган.
Жуда кеч ўргандим айлантиришни
Ҳасратларни шеърга, шеърни илинжга.
Жуда эрта кетди кўзимдан осмон,
Эрта йиғлаб битдим сўз – номаларни.
Ўзи ёмғирларга маҳтал-у, аммо,
Дунё асролмайди афсоналарни.
✍Ҳулкарой САТТОРОВА
https://t.center/qashqadaryo_adabiyoti