View in Telegram
​​Қосим бувам билан Шарофат холамнинг ҳаёти кинонинг ўзгинаси эди. Кампир шайтон чолнинг соқолини атирсовун билан ювиб, алоҳида сочиққа артар ва йигчи ёнғоқдан йўниб берган тароқда тараб қўярди. Бобойнинг нонуштаси жиззасиз ўтган эмас. Шарофат холам бу юмушни ҳеч бир қизига ишонмайди, қўчқорнинг думбасини ўзи тўғраб, ўзи эритиб келарди. Ёшлиги улфатчиликда ўтиб, шумлик ва шўхликнинг минг бир кўчасига кириб чиққан чол Кенжавой туғилгачгина намоз-ниёзга эгилган – буни ойим айтгандилар. Ҳар куни бетиним такрорланадиган буванинг дуоси ягона: – Эй Худо, болаларимнинг онасига тан сиҳатлик, узун умр бергин, илоё орқамда қолсин! Ана шундоқ Лайли-Мажнундай чол-кампирнинг орасидан бир зумда ола мушук ўтиб, бир зумда ортига қайтарди. Улар ҳақидаги “жамоатчилик фикри” бизнинг уйда иккига бўлинган: ойим – кампир тараф, дадам эса Қосим шайтоннинг ёнини оладилар. Лекин, менимча, энг тўғри хулосани ҳам айтиб қўйганлар: – Бирини йўқотиб, бирини топаверасан, икковиям ҳеч ҳақини қолдирмайди, ўзига қўйиб берсанг, қумдан арқон эшади. Санобар холам чолнинг бошида ёнғоқ чақмаса туролмайди, Қосим шайтон унинг қитиғига тегмаса асло иложи йўқ. Башарти, нон бузилиб қолса, бува найза уради: – Овора бўлиб нима қилардинг, хотинжон? Тандирга ёпмасдан, чўққа кўмиб, пишира қолмабсан-да... 📖 «Қора лола» © Рустамжон Умматов («Қотилларни қолдириб доғда» тетралогиясининг 2-китобидан.) Telegram | Facebook | Wikipedia
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily