View in Telegram
194... йил. Фронт. N-сонли армия сиёсий бошқармасидаги шошилинч кенгашга дивизиялар, корпуслар, полклар ва айрим қуйи бўлинмаларнинг сиёсий-партиявий етакчилари зудлик билан чақиртирилганди. Шунингдек, фронт газеталаридан элликка яқин ҳарбий журналистлар олиб келинган. – Қаршимиздаги душман жаҳон тарихидаги энг қонхўр, ўта бешафқат тоифа, унинг учун азиз нарсанинг ўзи йўқ, инсон чумолича ҳам қимматга эгамас, – сўз бошлади армия сиёсий бошқармаси бошлиғи генерал-майор В. – Фюрер аталмиш жаллоднинг вайронкор ва жинояткор галалари фақат қотилликка даъват этилган. Гитлер ўз аскарларини фақат ўлдиришга чақиради. Мана унинг манфур ва қон томган сўзлари: Солдат! Юрагинг ва асабингни йўқ деб ҳисобла, урушда улар сира-сира даркор эмас. Раҳм-шафқат деган туйғуларингни улоқтириб ташла. Ҳар қандай русни ўлдир, ҳеч-ҳеч иккиланма! Рўпара келса, ким эканидан қатъий назар, чол ё аёлми, ўғилми, қизми – бари бир ўлдиравер. Бу билан ўз жонингни сақлайсан, оилангнинг эртанги тўкинлигини таъминлайсан ва номинг абадий шон-шарафга бурканади... Дунё немисларга бош эгмоғи учун ҳамма имкониятларни ишга солиш керак. Буюк империямизни бунёд этмоқни хоҳлар эканмиз, биринчи галда славянларни – рус, поляк, чех, словак, болгар, украин, белорус – ҳаммасини қириб ташлашимиз зарур... Туғилган инсон борки, бизнинг олдимизда айбдордир, уни куч, зўрлик билангина тузатишимиз мумкин. Бу борада ҳар қандай усул ишга солинсин. Зарурат юзасидан алдаш, сотқинлик, ўлдириш лозим. Кимки бизга қарши турса, ўлдиринг ва ҳеч ким олдида бунинг учун жавобгар эмассиз. Мен инсонни виждон номли дардисардан халос этаман. Виждон – бизга бегона ғоялар қусури бўлиб, одамни бузади. Менинг ютуғим шундаки, маънавият ва ахлоқ деган сафсаталар ҳеч қачон йўлимга ғов бўла олмайди... Биз германларнинг жануб ва ғарб сари азалий юришини энди батамом тўхтатиб, шарққа томон кўз тикамиз. Европадан янги ҳудудларни хоҳлар эканмиз, аёнки, бош манба фақат Россиядир. Бу поёнсиз мамлакат парчаланиш бўсағасида турибди. Германиянинг аграр соҳадаги ягона сиёсати ўз ерига яна ер қўшмоқдирки, бу мақсадни Россия ҳисобигагина амалга ошириш мумкин, холос... 📖 «Қотиллар ва қурбонлар» © Рустамжон Умматов («Қотилларни қолдириб доғда» номли роман-тетралогиянинг 1-китобидан.) @Maktub_Gazeta
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily