View in Telegram
​​ҲАР КИМ ҚИЛСА ЎЗИГА Айтайин бир ривоят: экан қадим замона, Бир нон учун кезаркан ногирон бир девона. Ҳақ йўлида эзгу сўз сўйлар эди девона, “Ҳар ким қилса ўзига”, куйлар эди девона. Нон ёпарди ўшал дам ёлғиз қизли бир аёл, Девонадан кўп безор, эҳсони ҳам кўп малол. – Яна келди нон тилаб, яна қияр ризқимиз, Уни тамом даф қилай, бурдагина нон эсиз. Йўлдан урди азозил, оғу солди бир нонга, Қутулай деб узатди ул покдомон инсонга. Дуо қилди девона нонни суриб кўзига: – Ҳар ким қилса ўзига, ҳар ким қилса ўзига. Сийлардилар оналар девонани ҳамиша, Сийлар эди девона ҳар болани ҳамиша. Битта нондан ортиғин тақсимларди девона, Ҳар болани, ҳар қизни тақдирларди девона. Кимга туршак, кимга қанд, кимга буғдой ё тариқ, Билмай берди бир қизга оғули нон, водариғ. ...Зум ўтмайин бояги бадбахт аёл уйидан, Нола учди “болам” деб ёлғиз қизин кўйида. Ёқа тутди девона, ёшлар тўлди кўзига, Айта кетди армонда: – Ҳар ким қилса ўзига, ҳар ким қилса ўзига. © Рустамжон УММАТОВ Telegram | Facebook | Wikipedia
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily