View in Telegram
Rustamjon Ummatov va uning ijodi
📚
ШУКРОНА
Дуо қилса отанг гар, “омин” деса онанг ҳам, Бошинг эгиб очмоққа қўлинг борки, шукрона. Ўғлинг йўлга чоғланса, омон келгин, ой бориб, Демоқ учун забонинг – тилинг борки, шукрона. Кетар бўлсанг сафарга, қўшнинг борки, кўнглинг тўқ, Маҳалланг тинч, ҳеч киши уйинг томон отмас ўқ, Жиринглайди ҳамёнинг, аммо олтин-кумуш йўқ, Битта нонга етгудай пулинг борки, шукрона. Таъна қилманг йигитга: қани дўппинг, белбоғинг? Дўппига – бош, белбоққа – белинг борки, шукрона. Боболардан шундай сўз: умр берди Аллоҳим, Кампиргинам ёнимда – ул гулимга шукрона. Барча қолса ортимда, ўғлонларим елкалаб, Қўйса агар тупроққа, шул ўлимга шукрона. Бир йил ўтди умрингдан, бир кунча ҳам ўтмади, Кимлар етди бул дамга, не яхшилар етмади, Дунё эди бири кам, ўша бир кам битмади, Ваъдаси мўл яп-янги йилинг борки, шукрона.
©
Рустамжон УММАТОВ
Telegram
|
Facebook
|
Wikipedia
Share
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily
Start