View in Telegram
ОЗОР ВА ИШҚ Гарчи оғир қисмат, бўғар умрни, Шафқатсиз ҳаётдан, еганман «шаппат». Ҳақиқат дер эдим, Зуҳро Тоҳирни, "Мен учун яралган"- дердим муҳаббат. Бедорман уйқуни, унутдим буткул, Мени тақиб қилар, разил уқубат. Ситамлардан қотиб қолгандай шуур, Ҳаётимда бўшлиқ ҳамда сукунат. Билмайман баъзида, жуда ҳам маъсум, Баъзида бўласан, бемеҳр,  шаккок. Либосимга аста, соласан разм, Мен эса қалбингга, ёқаман маёқ. Чиройли сабр-ла топгум оқибат, Севги деб ҳар лаҳза тўкаяман тер. Қовурғамга ҳамроз, бўлар муҳаббат, Қонимда айланар,  оташ, гўзал ШЕЪР. © Маҳмуд АБДУЛҲАМИД 🎤 Шоҳиста ИСОҚОВА
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily