View in Telegram
Ижобат бўлган дуолар Дунёда жамиики инсонлар бизга берган меҳрни  тўпласак, волидамиз берган меҳр олдида қатра бўлса керак. Оллоҳимга беҳисоб шукроналар бўлсин, ҳар тонг дуогўйим, мунисгина онажониминг дуолари билан ишга отланаман. Онажоним бор экан, болалик мен билан, бахт мен билан. Менимча,ҳамма инсонда болалик ҳақидаги хотираларнинг энг нурлиси онажонлар меҳри билан чамбарчас боғлиқ. Айниқса, оналаримиз тайёрлаган таомларнинг лаззати бир умр ёддан чиқмайди. Эрта баҳор дугоналарим билан сой бўйидан ялпиз терамиз, дўстларимдан ёшим кичик бўлгани боисми ялпиз теришга уқувсизман, олиб келган ялпизимдан ўт-ўлан кўп. Шунда ҳам  онажоним мени рағбатлантириб, ҳамма ишни ташлаб шу камгина ялпиз учун тандирга ўт ёқадилар. Иссиқина сомсалар келганда эса, гўё мен пиширгандай мақтовларга кўмиламан.   Онам табиатан кийимга ўч эмас, аммо бир йили маҳалламиздан сал тепароққа кўчиб келган бир тикувчиникига она-бола тез -тез қатнаймиз,ҳали менга кўйлак, ҳали онамга кийим тиктирамиз. Бир куни ўша тикувчининг ёшгина ўғли  эшигимиз ёнидан ўтаётганда тўхтатиб қўлига катта қовун,халтада нималардир тутқаздилар.Кейин билишимча ўша тикувчи эридан айрилиб маҳалламизга ижарага келган экан.Тўртта боласи бор экан.Унинг тикувчилигини ҳам ҳеч ким билмас экан.Ўша йили кўп кийим кийганимиз сирини улғайиб англадим... Муаззам ойимнинг(Оллоҳим раҳматига олсин, отамнинг оналари) уйлари шундоққина нариги кўчада, деярли ҳар куни қандай таом бўлмасин иссиғида олиб бораман. Нур юзли бувижоним кириб келишим билан "ҳам аълочи, ҳам синфком" деб, кулиб, алқаб кутиб оладилар, балки шу сўзларни эшитиш учун овқатимни ичмай ошиққандирман ҳузурларига. Таомни берганимдан сўнг. : "Ўтир, қизим, қўлингни оч, ҳамма дуоларимни эслаб қолиб уйга борганда аданг билан Ҳуриятхонга ёддан айтиб бер,"-деб, узоқ дуо қиладилар. Бола эканманда эсимдан чиқиб қолмасин деб, уйга боргунча такрорлаб пичирлаб бораман. Бугун ушбу дуоларнинг ижобатини кўрдим, мен. Отажоним эл ардоғидаги инсон бўлиб, юртга танилдилар, онажоним пиру -бадавлат бўлиб, фарзандлар, набиралару, эваралар қуршовида эъзоздалар. Онажон, сиз билан боғлиқ нурли хотираларим бисёр.  Ҳаммаси учун ташаккур! Яхшиям борсиз... Маҳбуба Баҳодир қизи https://t.center/Mahbuba_Bahodir_qizi
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily