View in Telegram
Икки йўл ораси Диёра оғир қадамлар билан ишга бораркан, яқин кунларда ҳомиладорлик таътилига чиқишини, шу сершовқин мактаб ва тўпалончи ўқувчилардан бироз дам олишини ўйлаб сал кўнгли ёришгандай бўлди.Охирги пайтларда шунчалик чарчаб қоляптими ёки туғруқ олди тушкунлик кайфиятими,хуллас,онаси билан гаплашса ҳам фақат йиғи-сиғи, турмуш ўртоғи ишдан келса ҳам йиғи. Йўл четида писта, қурут яна бошқа майда -чуйда нарсалар сотиб ўтирган онахонга яқинлашиши билан, қадрдонини кўргандай севиниб кетган онахон: " Келақол қизим, бугун бироз кеч чиқибсанми? "-деди-ю, жавобини ҳам кутмай, -ўнта солайми? "-деб, елим халтага қурут санаб сола бошлади.Диёра:" Бугун дарсим иккинчи соат эди,майли раҳмат "-дея дарров битта қурутни оғзига солиб йўлида давом этди. У юкли бўлганидан буён қурутсиз юролмайди, ҳатто дарсда ҳам болаларга сездирмай кичкина бўлакни оғзига солиб олади. Негадир фақат шу онахон сотадиган қурут бошқача мазали туюлади. У оғзига иккинчи қурутни солдию йўтал тутиб,қурут бирдан томоғига тиқилиб нафас ололмай қолди, ўзини овози ўзига эшитилмайди, атрофга қаради узоқдан келаётган қиз рус миллатига мансуб шекилли" Вам, памочь"-деди, атрофга аланглаб. терлаб кетган, аранг куч тўплаб, томоғини кўрсатди. Қиз гап нимадалигини тушунди чоғи дарров уни энгаштириб куракларини орасига қаттиқ урганди, қурут отилиб чиқди. Ҳаммаси шундай тез содир бўлдики, бир зум хаёлидан нималар ўтмади. Ҳатто ишга боргиси келмай, ношукурлик қилганига тавба қилишга ҳам улгурди.Ҳаёт гўзал,жон ширин экан. Чуқур -чуқур нафас олди-ю: "Раҳмат" деб,ҳалоскор қизни қучоқлаб йиғлаб юборди.Кейинчалик бу қизни қайта учратмади, аммо ҳеч ҳам ёдидан чиқармади. Маҳбуба Баҳодир қизи https://t.center/Mahbuba_Bahodir_qizi
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily