View in Telegram
Муҳтожлик Гулмира кенжа фарзанд. Оиладаги саккиз боланинг супрақоқдиси. Тўнғич акаси ўзидан нақ 20 ёш катта. Опасининг эса ўзи қатори қизи бор. Дастурхон атрофида жам бўлсалар, катталарга хос суҳбатлар бола қалбини эрта улғайтиргандек. Дадасининг пинжига тиқилиб ўтирадиган тўққиз ёшли қизалоқ таомдан сўнг ҳамма қатори фотиҳага қўл очиб, отаси доим такрорлайдиган: "Ҳаммангни чиққан тепанг баланд бўлсин, илоҳим, бир -бирингга муҳтож қилмасин" деган дуосига қўшилиб пичирлайди. Ҳар сафар шу жумлаларни эшитганида негадир акалари қўй боқиб юрадиган тепаликлар кўз олдида гавдаланади. Саккизта тепалик, саккизта жон. Ҳар бири ўз тепалигининг энг баланд нуқтасидан бир -бирига тикилиб турибди. Янгасининг: "Болани оласизми, идиш юваман,"-деган хитоби хаёлларини тўзитиб юборди. Бирин -кетин туғилган жиянларини катта қилишиб болалиги ҳам ўтиб кетибди. Ким йиғин қилса, ким фарзандли бўлса -Гулмира дастёр. Ҳатто опалари тўйга кетса ҳам шу қиз кап -катта болаларига энага. Йиллар йилларни қувиб, жондан азиз дуогўйлари, ота-онасини ҳам бирин -кетин олиб кетди. Оиланинг катталари маъракаларнинг маслаҳати билан овора пайтда қизгина бурчак- бурчакда силкиниб -силкиниб йиғлаб юрди. Дунёи дун деганларининг чархпалаги бир маромда айланаверар экан. Ҳаш -паш дегунча мактабни ҳам тамомлаб, янги ҳаёт остонасида турган қаҳрамонимиз ҳамиша ҳамдарди бўлган Дилбар устози каби муаллима бўлиш орзусида эди. Устози кўмагида тайёргарликни ҳам бошлаб юборди. Орзиқиб кутилган кун имтиҳон жавоблари ҳақидаги хабарни кўриб, юраги тез -тез урди. У талаба бўлган эди! Тўлов шартнома асосида... Сентябрь. Пойтахт байрам оғушида. Гулзор опаси унинг ўқишга кирганини эшитиб: " Бизникида турақол, поччанг бу йил ҳам келмас экан, яна озроқ ишлармиш "-деганини эшитиб, қанот қоқиб етиб келди шаҳарга. Университетдаги дарслар, талабалик даври унинг ҳаётига ёрқин ранглар бахш этганди. Табиатан тиришқоқ Гулмира ишга ҳам кириб улгурди. Йигирма тўрт соат ишлайдиган машҳур дўконда кассир. Ҳарна опасига ёрдам. Бу ерда ўзи каби дугоналари билан жуда аҳил. Айниқса, дугонаси Машҳура билан, нафақат ўртоқ,ҳамдарддек гўё Олийгоҳдаги ўқишлари ҳам аъло. Фақат биргина нарса қийнайди шартнома тўлов муддати яқинлашмоқда. Ишдан кеч қайтган Гулмира, йўл йўлакай олган нонини ошхонага қўйиб, опаси ётган хонанинг эшигини оҳиста тақиллатди, ишқилиб, кайфияти яхши бўлсин. Уйқусираб, бир кўзини қисиброқ қараб турган опасига паст овозда гап бошлади:" Узр, опажон, эрталаб ўқишга эрта кетаманми деб, ҳозир безовта қилдим... Менга қарз бериб тура оласизми, шартнома пулини бугун -эрта тўламасам, имтиҳонга рухсат йўқ экан. Ойлигимдан, албатта, узаман.." Опаси уйқули кўзлари билан: "Ҳмм.. поччангдан сўрайчи, пул жўнатса бериб турарман, бўлди энди ухла"-деб, эснаб хонасига кириб кетди. Раҳмат ва мағфират ойи Рамазонда ифторлик учун катта-ю кичик фарзандлар ота ҳовлида жам бўлишди. Гулмира ота-онасини эслабми, шартнома пулини тўлай олмаётганини ўйлаб эзилибми, болалиги ўтган хонага кириб тўйиб йиғлаб олди. Уч кун бўлди, опасининг оғзига термулади, садо йўқ... Давоми👇👇👇👇 https://t.center/Mahbuba_Bahodir_qizi
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily