View in Telegram
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм 1// Қуёш ботиб борар, толиққансимон Нур сочиш бахтидан қониққансимон Баҳодир Собит Моҳидил деразанинг юпқа пардасини оҳиста тортди. Сал овоз чиқса баравар бурилиб қарайдиган ўқувчилари ўгирилиб қараб, чалғишмасин деганди, барибир қарашди. У болаларга қўли билан жим ишорасини қилиб, паға- паға ёғаётган қорга термулди. Вақт шомдан ўтгани учун қор ўзидан ёруғлик таратаётганга ўхшарди. Синфхона деворидаги соатга қаради, дарс тугашига беш дақиқа қолибди. Машқни бажариб бўлиб дафтарини олиб келган ўқувчиларни баҳолаб, уйга вазифа берди, болалар билан хайрлашиб, шкафдаги пальтосини олди. Кўтарилмаган баъзи столларни кўтарди, Салтанат опа ҳам зўрға келади,йиқилгудай бўлиб, ҳарна ёрдам. 11-синфда ўқийдиган қайниси спорт машғулотига кетяпти, шекилли, ёнида бир-иккита синфдоши билан кириб келди. Синфдошлари Моҳидилнинг ўқувчилари ,бирин -кетин салом беришди, кейин қайниси : -Келинойи, акам сизга телефон қилиб туша олмабдилар, уйга тез борар экансиз деб,- ўртоқлари билан йўл -йўлакай гаплашиб чиқиб кетди. Телефонининг қуввати тугаб қолган эди, тинчликмикан, кичкинаси ҳарҳаша қилдимикан. Юраги шошиб, қадамини тезлатди. У қорни яхши кўради, аммо ҳозир чиройли ёғаётган лайлак қордан завқланадиган аҳволда эмас эди. Уйлари мактабга унча олис эмас, ишга пиёда қатнайди.Уйга тез етиб келди. Подъездга кирганда елкаларидаги қорни қоқди. Эшик очиқ экан, даҳлизда оёқ кийимини ечаётиб, қайнонасининг йиғи аралаш овозидан кўнгли ғаш бўлди. Ичкарига кириб бошини чангаллаб ўтирган эрига ва хўрсиниб кўз ёшини артаётган қайнонасига салом берди. Эри бир қараб қўйди, қайнонаси алик оладиган аҳволда эмас эди, афтидан. Сукунатни қайнонаси бузди: -Болам, шу ерда ҳам бир чораси топилар. Танимаган, билмаган жойингга қандай кетасан, -ҳеч нарсага тушунмай, анграйиб турган келинига қараб, -эрингиз, ишлагани кетаяпти, - йиғига зўр берди, -ўзи сени деб, шу гадойтопмас ерларда адашиб юрибманку, юртимни, шундоқ ҳовли -жойларимни ташлаб келдим-а. Отанг тирик бўлганда соттирмас эди, ҳали қайси юз билан бораман унинг олдига,- -кўксини чангаллаб, уҳ деди-ю, -ҳамон бир нуқтага қараб турган ўғлига қараб, -гапирсангчи, ичингга ютмай, -йўқ бу ерда бир гап бор мен билмаган. Моҳидил тушунди, демак, эри узоқларга кетмоқчи. Қайнонаси айтмоқчи, қишлоқда бинойидек уйлари бор эди. Эри ишлари юришавермагач, уйни сотаманга тушди, насиҳат қилмаган одам қолмади. Шаҳарга кетаман, шаҳарда иш кўп деб. Қайнонасини йиғидан бошқа нарсага кучи етмади. Ҳовлини сотган пуллари Тошкентдан бир хонали уйга ҳам етмади. Шаҳар чеккасидан, Қибрай тарафлардан икки хонали, биринчи қават бурчак томонданда жойлашган уйни зўрға олишди. Машина олмоқчи эди, қаёқда. Арендага машина олиб, кира қила бошлади. Йўқ арендани ҳар ой тўлашнинг ҳам ўзи эмас экан. Кредитга машина оламиз деб туриб олди.Моҳидил ноилож рози бўлди. https://t.center/Mahbuba_Bahodir_qizi
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily