View in Telegram
Ҳордиқ            Бугун дам олиш куни. Марҳабо  ёстиғи тагидан телефонини олиб,  бир кўзини очиб соатга қаради беш ярим. Қани, ҳеч ким индамаса,  тўйгунича ухласа. Шу ўй хаёлидан ўтди ҳамки,  ҳовлининг у бурчагидаги эшик ғийқиллаб очилгани, обдаста қопқоғининг шақиллагани эшитилди. Қайнонаси бомдодга турган, демак,  у ҳам тезроқ қимирламаса бўлмайди. Баҳорнинг ўрталари бўлгани учунми эрталабки салқинда ухлаш ҳузурбахш эди. У бир амаллаб  ,  гўё ўзини енггандай қўзғалди-ю, сочларини йиғиштириб, хаёлга берилиб ўтирди.   Мана, шу хонадонга келин бўлиб тушганига ҳам қарийиб 26 йил тўлибди. Бу орада кетма кет учта қиз узатди.  Учинчи қизини турмушга берганига ҳам  бир йилдан ошибди. Авваллари елиб югуриб қиладиган уй ишларига энди мадори етмаётгандек эди. Балки қизларининг ёрдами  биланми,  бир пайтлар, ҳам мактаб, ҳам уй ишларини битириб,  қўшимча тикиш ҳам олар эди. Ҳозир қаёқда, бу уйнинг ишларини кечгача ҳам тугатолмайди.    Қайнонаси аллақачон газга чой қўйиб ошхонада бир қўлида тасбеҳ, бир қўлида тонгги зикрлар битилган китоб билан ўтирарди. Зикрларни тугатиб, саломига алик олди. Марҳабо ҳар кунги одатича ёрмадан бўтқа қилишга уннади. Якшанба бўлгани боис,  турмуш ўртоғи ва ўғлини турғизмади. Тайёр бўтқани доимгидек ҳадик билан дастурхонга қўйди ва одатича  қайнонасини оғзига тикилди.   Собура опа бир қошиқ оғзига оборар обормас: "Қаттиқ қайнатиб юборипсиз-а" -деди. Марҳабо ҳам доимгидек секингина: "Билмасам"-деб,  қўйди.  Жимгина нонушта қилар эканлар,  қайнонаси чой ҳўплай туриб:" Кеча бозордан лаҳм гўшт олиб келдим,  бугун қийма қилиб қўйинг,  эртага ишдан эртароқ келинг,   Машҳура   эртага  қизига бешик берар экан, юпқасини ўзимиз қиламиз,  чиройли  қилиб". Марҳабо  боши билан хўп ишорасини қилди-ю, ичида бошқа Марҳабо ғалаён қиларди, "Осонми, юпқа пишириш,  кичкина тоғорани ўзига   камида саксонта  кетади. Машҳура холажон ҳам жуда устада, текин мардикори бордай энг қийинини доим бизга юклайди, бўлмаса бир эмас учта келини бор. Ўзи қачондан бери  кечаси билан оёғи қақшаб оғриб чиқади. Қайнонасига айтса қўй ёғи суринг деди, эри эшитмаганга олди. Мана ҳозир ҳам бели билан қўшиб оғриб азоб бераяпти".Ошхонадаги ишларини битириб кир ювишга уннаётган ҳам эди, қайнисингиллари болалари билан кириб келишди. Кир кечқурун ювилар, дея сомса ва овқатга уннади.    Марҳабо дарсини ўтиб уйга қайтаркан ёнидан салом бериб ўтиб бораётган ўқувчи қизларга қараб бир пайтлар у ҳам шу йўллардан дарсга қатнаганини хотирлаб кетди.    Унинг ўқишлари ўрта эди.Кўпинча онасига тикиш -бичиш ишларида ёрдам берар,дарсларини қолдирмай қилар, айниқса, ўқув қуролларини саришта тутарди.Онаси сарамжон аёл бўлгани  боис,  жудаям озода кийинарди.   Собура опа кимё фанидан дарс берар,бу фанни яхши билмаганиданми  ёки ўта қаттиққўл  устоз  бўлгани  учунми  , опадан  жудаям  қўрқарди.Айнан шу устози совчи бўлиб келганда нимагадир қалтираб кетганди.Дадаси ва ойисига ҳам  дарс берган Собура опа улар билан анча самимий  ва узоқ гаплашиб  қолганди ўша куни.  Ўн  етти ёшда  турмушга чиққан Марҳабо қайнонасининг қистови билан тикувчилик билим юртига ўқишга кирди. Бу орада кетма кет қизлари туғилди. Қизалоқларини қайнисингиллари катта қилишди десаям бўлади. Ўқишни битирган келинини ишга жойлаш Собура опа учун қийин кечмади. Меҳнат фанидан қизларга дарс берадиган Марҳабо мактабдагилар учун ҳам турли тадбирларда  тайёр дастёр эди. Мактабдаги байрам оқшомларида ҳам қайнонасидан истиҳола қилибми, умуман қатнашмас эди. Тўй -ҳашамларда ҳам ҳанузгача фақат жигарлариникида бўладиган тадбирларда иштирок этади. Ҳаммадан эрта уйига отланади. Қизларининг совчиси кўп бўлди. Бувисининг тарбиясини олган қизлар, деб сўраб келувчиларнинг  кети узилмасди.Марҳабо эса келган совчиларга дастурхон  тузаб, чой дамлашдан нарига ўтмас. Келганлар Собура опа билан гаплашишарди. Қарорни ҳам эри билан онаси қабул қилар, унинг фикри билан ҳатто қизиқишмасди ҳам. Тан олиш керак қизлари бир -биридан яхши жойларга келин бўлишди. Хаёл суриб кетаётган Марҳабони арғамчи бўлиб учаётган турналарнинг овози ўзига келтирди.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily