Ассалому алайкум, хайрли кеч яхшилар!
Янги обуна бўлганларга хуш келибсиз, деймиз.
Азизлар, "Ўлжа" қисмли ҳикоямиз янги ёзилаётган, ҳали якунига етмаган асар.
Қисмлари кунлик ёзилиб, узатилмоқда. Шунинг учун бонус тақдим қилишнинг имкони йўқ.
Қолаверса, асар ёзиш учун сарфланган вақтдан ҳам кўра уни таҳрирлашга кўп вақт сарфланади. Бир адабиёт муаллимаси ўлароқ, имло хатоларсиз, ғализ жумлаларсиз бир асар қораланиб қолсин, дейман. Ёдингизда бўлса, ўқувчилик йилларимизда бирор сўзнинг ёзилиши борасида баҳслашиб қолсак, "китобда шундай ёзилган", деб исбот келтирар эдик. Ҳозир онлайн мутолаа ривожланган ушбу даврда ҳам бу масъулият бизни асло тарк этмаслиги керак. Оммага тақдим этилаётган нарса кимнингдир саводсиз бўлишига хизмат қилмасин. Аввало, бу вазифани қанчалик уддалаётганимизни билмаймиз, аммо биз ҳаракатдамиз.
Демак, шоширмайсизлар ва бизни тарк этишга шошмайсизлар. 🥰
Аллоҳим ушбу ёзилаётган асарни икки дунёимиз учун манфаатли қилсин.
Ҳурмат билан
Маҳбуба Баҳодир қизи.