Давоми
***
-Ассалому алайкум, - Дилдора беихтиёр ўрнидан туриб кетди.
-Безовта бўлманг, мен шунчаки сўрашиб ўтай дегандим- Улуғбек секин бурилиб кета бошлади. Шунда Дилдора шошиб:
-Илтимос, тўхтанг, сизга раҳмат ҳам айта олмадим-ўзига тикилиб турган кишидан кўзини олиб қочиб, аммо самимий оҳангда - катта раҳмат, яхшиям бор экансиз, -деди. Миннатдорчилик билдирди-ю, қандайдир енгилликни ҳис этди.
Иш вақти тугаб, хотин -қизлар иш кийимларини алмаштира бошладилар. Кимдир ҳамма билан тезгина хайрлашиб, уйига отланса, кимдир шошилмай пардоз -андозини жойига келтириб чиқиб кетмоқда. Дилдора ўғлини боғчадан олишга шошилди. Ишининг энг қулай томони-боғча бир қадам, иш вақти билан бир хил. Дилдора ўзида анчадан буён кузатилаётган кўтаринки кайфият таъсиридами, ҳаётга табассум билан боқа бошлади.Қадамлари ҳам енгил. Йўл -йўлакай Умиджон берган саволларига дам кулиб, дам тўхтаб жавоб беради, баъзан завқи келиб ўғлини қувлаб қолади.
Уйга келиб, тезгина уст -бошини ўзгартириб, дастурхон ёзди. Онаси ош дамлаган экан, турп тўғради.Хайрият, отаси бугун ичмабди. Суҳбатлашиб ўтириб овқатланишди. Шу орада Зебонинг телефони чақирди.
-Неъмат яхшимисан, бормисан, -беихтиёр ўрнидан туриб кетди аёл. Дилдоранинг ҳам, отасининг ҳам вужуди қулоққа айланди.
-Нима бўлди, иш топдингми, совуқ эмасми, албатта, совуқ бўладида олди қишку.Иссиқ кийимлар олдингми?-Зебо уёқдан буёққа юриб, нимагадир бақириб гаплашарди. Ҳалидан бери телефонга қўл чўзиб турган эрини пайқамас эди. Ниҳоят, Аваз ҳам ўғли билар гаплашиб сал юзи ёришди, телефонни яна Зебога тутқазди. Хайрлашиш ҳам анчага чўзилди. Бу суҳбатдан сўнг аёлининг ўйга тўлиб қолганини кўриб Аваз:
-Ўғлингга айт, уйга қайтсин. Шу ердан ҳам бир иш топилар, -деб ўрнидан қўзғалди.
Идиш-товоқларни сарамжонлаб, Умиджонни олиб хонасига кирди. Ўғлига жилмайиб:
- Бугун қандай эртак эшитадилар, шаҳзодам -деди.
Умиджон кўзини юмиб ўйлаб турдида:
-Дадам ҳақида, -деди.
Дилдоранинг ҳайрон боқиб турганини кўрган Умиджон:
-Ойии, шуни ҳам билмайсизми, пирожки олиб берган дадамчии -деди ҳижжалаб.
Реакция ва фикрларингиз илҳом беради, босиб ўтишни
унутманг
😊
https://t.center/Mahbuba_Bahodir_qizi