View in Telegram
Болалик соғинчи Болалигимни хотирласам, негадир мусичанинг бир меъёрда кукулаши, тиниқ осмон ва жилмайиб турган отам кўз олдимга келади. Биз қатнайдиган мактаб уйдан анча олис, бунинг устига пиёда бориларди. Отам жуда банд инсон бўлсаларда имкон қадар мени ва мен билан бирга барча маҳалладош дугоналаримни ўзларининг "Волга" машиналарида мактабга элтиб қўярдилар. Шоиртабиат отам йўл- йўлакай барча дугоналаримга атаб қувноқ шеърлар айтардилар, улар шодон қиқирлаб кулишарди. Ўша пайтда табиий туюлган бу ҳолат йиллар ўтиб, маҳалла болаларига шеър айтиш уёқда турсин, саломига алик олишга эринадиган оталар ҳам борлигини кўрганимга кўп ўйга толдирди. Улғайиб, ота уйимга меҳмон бўлиб борсам, яна ўша таниш манзара. Отам укамнинг қизлари ва уларнинг дугоналарини машинага ўтказиб мактабга олиб кетаётган эканлар. Яна ўша шеърхонлигу, жажжи қизларнинг қиқирлашиб бир -бирининг пинжига тиқилиши. Бир зум болалигим кўз олдимга келди. Отамнинг вафотидан кейин гўё болалик мендан анча узоқлашгандай... Қаердадир ўқигандим: ’’Инсон ота -онаси дунёдан ўтганида уларни эмас, гўё ўз болалигини қабрга кўмади." Маҳбуба Баҳодир қизи https://t.center/Mahbuba_Bahodir_qizi
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily