View in Telegram
*** Дўкондан файз кетди. Озиқ -овқат расталари бўшаб, уларнинг ўрнини ичкиликлар эгаллаган. Кунда шунда ичувчилар бир -бирлари билан ёқалашган. Хуллас, тўс- -тўпалоннинг ини эди. Беш ёшлардан ошиб қолган Умиджонни узоқ бўлса ҳам тумандаги болалар боғчасига берган Дилдора тун -у кун бирор иш топишни ўйлайди. Савдо қилишга ортиқ тоқати етмаяпти. Катта акаси шаҳарга молга қатнаб юриб, бошқа миллатга мансуб битта болали жувон билан танишиб, ўшанинг уйида қолиб кетди. Кичиги ишлагани четга кетаман деб туриб олди. Отасининг ҳай-ҳайлашига қарамай, бир кечада нарсаларини йиғиб, хайр маъзурсиз жўнаворибди. Онаси узу -кун дўконда бўлгани учунми, баттар дийдаси қотиб, асабий бўлиб қолди. Отасику келган мижозларга шерик. Аввалги шаштиям, ғайратиям йўқ.Доим ширакайф. Дилдора бугун иш қидириб анча жойга учрашди. Ҳунари ёки бирор ҳужжати бўлмаса иш топиш амри маҳол экан.Боғчага ҳам кеч қолди. Хайрият, боғча опалар кечиккани учун койишмади. Боласининг қўлидан маҳкам ушлаб, деярли югуртириб олиб кетаётган эди. Умиджон қўли билан кўрсатиб ўн метр наридаги тамаддихонага қараб "пирожки ейман, қорним очди" деб, дод солиб қолса бўладими. Қараса, ўрта ёшлардаги бир эркак тик турганча бир қўлига тарелкани ушлаб олиб иштаҳа билан иссиқ буғи чиқиб турган пирожки еяпти,орада тарелкани қўйиб, бакалдаги иссиқ чойдан ҳўплаб қўяди. Бу -ку бола экан, уни кўриб Дилдоранинг ҳам иштаҳаси очилди, лекин куни бўйи иш қидириб тентираб, кетиш йўлкирадан бошқа ортиқча пули ҳам қолмаганди. Боласига ялинчоқ оҳангда: "жоон болам, илтимос, юрақол ҳозир автобусга ҳам кеч қоламиз. Уйда ўзим ундан зўрини пишириб бераман, "-деди. Қани боласи кўнса, катта кўчада овозини борича додларди. Шу пайт бояги киши " Кел, полвон, иккаламиз еймиз, келақол "-деди. Умиджон ялт этиб онасига қаради. Дилдора боласига бир ўқрайиб қараганди. Боласи баттар елкалари силкиниб йиғлади. " Ээ, унақа урушмангда, полвонни, олақол "-деб қўлига битта пирожки тутқазди. Дилдора ҳижолатдан қаёққа қочишини билмайди. Умиджон ҳиқ -ҳиқ қилиб пирожкидан тишлайди, орада бурнини тортиб қўяди. Эркак болага жилмайиб қараб туриб : " Сен яхши бола экансан, олақол ўғлим "-деди. Шунда Умиджон кўзларини катта -катта қилиб :" Сиз менинг дадаммисиз? "-деди. Дилдора довдираб қолди, қараса бояги киши ҳам нима дейишини билмай каловланиб турибди.Кейин бир нарса ёдига тушгандай жилмайиб:" Мениям худди сенга ўхшаган ўғилларим бор, уларга ўхшар экансан, шунинг учун ўғлим дедим , "-деди. У гапини тугатар- тугатмас Дилдора боласининг қўлидан маҳкам ушлаб, деярли судраб кетди. Кузнинг қоронғу оқшомидаги муздек ҳаво ҳам унга етмаётгандек эди, оғзини каппа -каппа очиб, кўз ёшини қайтарарди. Ўғли улғайибди... Давоми бор Кеча реакция кам бўлгани учун илҳом келиши қийин бўлди😔 Реакция ва фикрларингиз илҳом беради ,босиб ўтишни унутманг. 😊 https://t.center/Mahbuba_Bahodir_qizi
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily