View in Telegram
*** Дилдора ота уйига қайтганига ҳам беш ойдан ошибди. "Чиққан қиз чиғириқдан ташқари" деганлари рост экан. Бу ерда нимадир аввалгидай эмас. Ўзини ортиқча сезади. Имкон борича , бетоб бўладими бошқами ҳеч кимга оғирлигини солмасликка ҳаракат қилади. Дўкондаги оғир -оғир юкларни ҳам тушириб кетаверади. Авваллари хоҳласа қиларди, хоҳласа дам оларди. Ҳозир ўзини ортиқча томоқдек сезади. Тунов куни кичик акаси дўконда, катта акаси, онаси учаласи овқатланиб ўтирганларида Зебо ўғлига қараб яна ёзғириб қолди: " Сенам бундай йигит бўлиб қиз топа қолмадинг, сен тенгиларнинг болалари мактабга чиқди"-деди уҳ тортиб. Акаси тўлиб турган эканми : " Кимнинг кўзи учиб турибди, шу уйга келин бўламан деб, манавиям қайтиб келиб ўтирибди камига "-деб, Дилдорага қаради. Дилдора акасининг кўзида биринчи марта бегона нигоҳни туйди. Сесканиб кетди. Бугун отаси билан катта акаси " мол"га кетган, кичик акаси ўртоғимнинг тўйи деб эрталабдан отланиб чиқиб кетган. Демак, бугун савдога кечгача бир ўзи қарайди. Ой -куни яқинлашиб қолганигами, тик оёқда турса бели, бутун вужуди зирқираб оғрийди. Дилдора кетганидан кейин дўконни анча кенгайтиришибди. Ёнига битта хона қуриб ичкилик ичувчилар учун шароит : стол -стул қўйилибди. Авваллари эътибор қилмасмиди, ҳозир ичкилик ичиш учун тўпланган отаси тенги қишлоқдошлари унга ёмон назар билан қаттиқ тикилиб қараётгандек туюлади. Ўзини жуда хор сезади. Куни бўйи бир ўзи ишлагани учун ярим кечагача ҳаммаёғи қақшаб оғриб, кейин кўзи илинган экан, кучли оғриқдан уйғониб беихтиёр : " Ойии" -деб инграб юборди. Баҳорнинг илк кунларида жажжи, мурғаккина мўжизани қўлига олган Дилдора севинчданми ёлғизликданми кўз ёшини тия олмади, лекин энди уни яшашга, курашишга ундовчи куч борлигини ич -ичидан ҳис қилди. Давоми бор Реакция ва фикрларингиз илҳом беради, босиб ўтишни унутманг... https://t.center/Mahbuba_Bahodir_qizi
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily