View in Telegram
Сабоқ Кеч куз бўлишига қарамай ҳаво бироз дим, устига устак кун булутли. Мавлуда ишдан толиқиб келдими, ёки ҳаво таъсиридами ўзини беҳол сезди.Яна алламаҳалгача дафтар текширгани учун шекилли, ўта карахт эди. Мактабда ҳам боши айлангандай бўлганди. Шуни эслаб қон босимини ўлчамоқчи бўлиб, тонометрни олгани хонага кирди.Эри ёзув столида ўз иши билан банд. Ўша иш столи устида турган тонометрни олди ва қон босимини ўлчай бошлади. Кутганидек баланд. Дори ичгани маъқул. Дорилар қутисида эса доим ичадиган дорисидан бўшаган идиш турарди, демак, қолмапти. Болаларни дорихонага юборай деса ярим тун. Турмуш ўртоғига айтмоқчи бўлди-ю, туриб -туриб алам қилди, "бир оғиз нимага қон босимингни ўлчаяпсан, тинчликми, тузукмисан? "деб, сўрамади-я. Шу ўйлар гирдобидами ўзини баттар ёмон ҳис қилди. Туришга ҳам мажоли келмай ошхонадаги столга бошини қўйиб ўтираверди. Ишларини битирган чоғи ошхонанинг чироғини ўчиргани кирган Азимжон хотинининг ўтиришини кўриб ажабланиб: --Ийе, ҳали ухламадингми?-деб сўради. --Мазам йўқ-деди Мавлуда қисқа қилиб, гўё касалига эри айбдордай тумтайиб. --Дорим ҳам қолмапти-, дея ўша ўтиришда ўтираверди. Азимжон: -- Юр, олиб келамиз, шуни вақтлироқ айтсанг бўлади-ку, -деб машинанинг калитини олди. Унинг охирги жумлаларими,оҳангими Мавлудага баттар ёмон таъсир қилди, лекин негадир ортидан эргашди. Машинада кетаяптилар-у, ўзидан ўзи хўрлиги келади, худди қадри ерга урилгандай ҳис этиб," э нимагаям келяпман, керакмиди шу дори" деб, ич- этини еб бораяпти. Таниш дорихонага етиб келганларида Азимжон индамай машинадан тушиб кириб кетди. Ярим тун. Дорихонанинг шундоқ биқинида жойлашган дўкондан уч-тўртта маст киши чиқиб ўзаро бир нималар деб тортишиб, бир-бирини силтаётганини машина ичида кўриб, кузатиб ўтирган Мавлуда чўчиб, автомабилнинг қулфлаш тугмасини босиб қўйиб ўйлади "шуларнинг хотин, бола -чақаси хавотир олиб кутиб ўтиргандир шу тобда". Сал ўтмай эри машина ойнасини тақиллатиб " оч "деб турарди бир қўлида сув, бир қўлида дори билан. -- Дарров ичиб ол, сув ҳам олдим, - деб, дорини ичиб бўлишини кутиб, кейин машинасини ўт олдирди. Ўзларининг маҳалла муюлишига бурилганларида Азимжон бир чеккада турган машинага қараб: --Ийе, Содиқнинг машинасику,- деб, бирга ишлайдиган ҳамкасбининг уловига чироқ туширганди, машинанинг олд ўриндиғида ўтирган сочлари малларанг қизни кўрди-ю, дарҳол йўл чироғини ўчириб, тезликни оширди. Мавлуда ҳам ўзини ҳеч нарса сезмаганга олди. Эри дарвозани қулфлаб киргунча ошхонада ўтириб, кўрганларини кўз олдидан бир-бир ўтказди-ю, ҳаётда шундай саёқ эрлар билан сабр қилиб яшаётган аёллар ҳам борлигини тушунди. Ўзининг ношукурлигидан ранжиди.Ташқаридан кирган эри: --Анча яхшимисан,сал ўтдими?-самимий сўради. Мавлуда бу сафар юмшоқ оҳангда: --Шукур,анча яхшиман.Раҳмат сизга...-деди Маҳбуба Баҳодир қизи https://t.center/Mahbuba_Bahodir_qizi
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily