View in Telegram
*** "Куёв келди... куёв келди..." аёл -қизларнинг шивир -шивирлари кетидан ҳаммаёқни (эрталаб қудалар билан бирга келиб, кўчанинг бошига тизилган) машиналарнинг устма -уст сигналининг овози тутди. Поёндозни босиб кириб келган куёвга уч марта таъзим қилган Дилдора у тутқазган гулдастани оҳиста олди. Оқ фотиҳа бераётиб отасининг овози титраб кетди. Акалари ҳам бир -бир бағрига босиб хайрлашди. Машина масжиднинг ёнига яқинлашгунча сигнал бериб борди, ортидан маҳалланинг ўйинқароқ болалари югуриб қолишди. Имом никоҳ ўқишдан аввал гувоҳнома сўради. Куёв томондан вакиллар қоғоз ҳали тайёр бўлмаганини, тайёр бўлиши билан нусхасини ташлаб кетишларини айтиб, илтимос қилиб туриб олишди. Имом ёши каттароқ киши экан: "Майли, аммо ваъда -Аллоҳнинг уйи -уни бузиш мумкин эмас, тайёр бўлиши билан, албатта, олиб келиб беринг. Қизимиз узоқ йўлга маҳрамсиз кетмасин." -деб, рози бўлди. Узундан узун йўл. Дилдора тушундики, никоҳ қудратли ришта экан, имомнинг салмоқлаб қилган маърузаси, жуфтларнинг бурч ва мажбуриятлари ҳақидаги насиҳатлари сабабми, энди хавотирлари бироз чекингандек бўлиб, кўнгли ҳам сал исигандек, хуллас, тушунарсиз ҳислар оғушида эди. Маҳр учун деб тақдим этилган никоҳ узуги ҳам қўлларига лоп -лойиқ келди. Ваниҳоят, Рўзимурод Дилдорага қараб: "Чарчамадингми?"-деди. Жавобни ҳам кутмай давом этди : " Куёв қаёққа йўқолди хабар ҳам олмай, деб ўйлагандирсан. Айтувдимку, конда ишлайман, деб. Шу ой уйга ҳам келмай ишладим. У ёқларда умуман алоқа йўқ. " У гапирган сари Дилдоранинг хавотири ариб, кўнгли сал равшан тортиб борарди. Майли, ҳар ҳолда изоҳ бердику, демак, ёмон эмас шекилли. Шафёрнинг ёнида ўтирган тасвирчи йигит келинни жуда ҳижолатга қўйдида ўзиям. Кенг далаларда тўхтатиб "фотосессия"ни бошлаб юборди. " Келинбола , куёвга қараб жилмайинг, елкасига бош қўйинг, " деб қистайди. Осонми, умрида иккинчи марта кўриб туриптику ўзи. Сезди, Рўзимурод ҳам бетоқат эди. https://t.center/Mahbuba_Bahodir_qizi
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily