View in Telegram
.*** Бўлмади, барибир онасига ёрилди. Кеч ораси чеварнинг уйидан пиёда қайтаётган эдилар. Дилдора тўхтади, онаси ажабланиб ортига қаради. Қиз ерга қараб : " Ойи, мен қандай қилиб бировнинг уйига бораман. Танимаган одамим билан қандай яшайман, исмидан бошқа ҳеч нарса билмайман-ку у ҳақида. Ақалли мендан розилик ҳам сўрамадику... " -хўрлиги келиб йиғлай бошлади. Зебо уёқ -буёққа тезгина қараб олдида, қизига яқин келиб дўқ аралаш шивирлаб : " Ахмоқ қиз, бу нимаси катта кўчада, отангдан розилик олди, бўлди-да, шукур қилсанчи, яна  бир икки йил ўтирганингда хотин қўйган, ё хотини ўлганлардан совчи келарди. Йигирма саккизга чиқасан ҳадемай. Танимайман, эмиш, биттаси отангми, ўлдим -куйдим, деб олган -бир умр кўзимни очирмади, ўзинг кўз сузгансан, енгилтабиат бўлгансан, деб. " Дилдора анчадан бери қалбида  йиғилиб ётган дард -ҳасратини, хавотирини кўз ёшларларига эрк бериб ҳам арита олмади. Қани энди, шу топда онаси бир бора бағрига босиб: "йиғлама болажоним, ўргилай сендан", десами, йўқ умрида бирор марта онасининг кўксига бош қўйиб эркаланмаптия, эшитгани фақат дашном, танбеҳ энг ёмони отасидан шикоят эди. Шу топда, ақалли шу топда бағрига боссачи, нима тўсқинлик қилади?! " Юрмайсанми, серраймай. Бўлди йиғиштир йиғи -сиғини, эрта бир кун хурсанд бўласан, болали бўлсанг, боланг ўлжа бўлиб қолади. "-онаси ўзига ўзи гапиргандай, шитоб билан кета бошлади. Дилдора ҳам ҳиқиллаб ортидан эргашди. Аваз бугун эл-юртга ош бераяпти, бу кунларни қанча кутди-я. Аммо жўрасига қоил боплади, катта машинада, иккита катта қўй, қопларда гуруч унларни ортиб келибди. Келган меҳмонлар ҳам башанг кийинган. Обрў бўлса, шунчалик бўлади-да, кўриб қўйсин, қишлоқдошлари. Ошга келган қуда тараф бирйўла келинни ҳам олиб кетишар экан, узоқ йўл. Атрофни тутган сурнайнинг мунгли ноласи Дилдоранинг дардини, оҳини ифода этарди гўё. Реакция ва фикрларингиз илҳом беради, босиб ўтишни унутманг. Давоми бор https://t.center/Mahbuba_Bahodir_qizi
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily