View in Telegram
*** Дилдора онасини ҳеч бу қадар ғайратли, шод кўрмаган эди. Ҳали чинни бозорга борса, ҳали пардага чопади. Олиб келган буюмларини қўшни аёлларга битталаб кўрсатади. Дилдорани чеварга судрайди. Отаси ҳам Зебо сўраган пулни беради ва одатига хилоф равишда ҳисоб сўрамайди. Дилдора ота-онасидаги бу кўтаринки кайфиятнинг сабаби яқинда бўлажак тўй эканини билади. Ҳа, ҳар бир ота -она,айниқса ўзбек тўй қилсам, элга ош берсам деб орзулайди. Отасининг дўсти ўшанда ўғли билан бир келганича кейинги сафар иккита қария билан келиб, "нон синдириб", бирйўла тўйни ҳам белгилаб кетишди.Роппа- роса бир ойда тўй. Аввалига қишлоқдошлари қуда бўлмиш ким экан деб, хўп қизиқишди. Турли туман тахминлар "тўқилди". Бу қишлоқда четга қиз узатиш камдан -кам ҳолларда рўй берар эди. Мабодо ким узоққа қиз берса" қизи юрт ошиб кетди" дейишарди. Бу гап -сўзлар на Авазнинг, на Зебонинг қулоғига кирмасди. Улар тез кунда уйларида чалинадиган карнай- садоларинигина эшитишарди. Аваз уйларнинг енгилгина таъмирини ҳам бошлаб юборди. Қишлоқларда оқланган деворлару, янги бўёқ суртилган дарвоза бу хонадонда бўладиган тўй шукуҳидан дарак берарди. Ҳамма хурсанд, фақат Дилдоранинг кўнглига чироқ ёқса ёришмайди. Бир дардкашга эҳтиёж сезади. На опа -синглиси, на бир дил ёришга дугонаси бор. Онасига бор дардини тўкиб солгиси келади, аммо эндигина табассум югурган бу юзларни ғамга чулғашга ботинмайди. https://t.center/Mahbuba_Bahodir_qizi
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily