Ўлжа
Давоми
***
Дилдора ёлғиз қолишни, ёлғиз хаёл суришни яхши кўради.Қани энди, ҳеч бўлмаса бир кун уйда ёлғиз ўзи, хаёллари билан қолса. Бунинг сира иложи йўқ. Дўконлари шундоқ яшаб турган уйларининг биқинида жойлашган. Акалари, баъзан унинг ўзи ҳам дўконда.. У савдода туришни ёмон кўради. Айниқса, беш -олтита бўлиб тўпланишиб олиб , ичадиганларга "майдалаб" сотишдан азоби йўқ. Орада эри ичиб бориб калтакласа, келиб бор аламини тўкиб, қарғаб кетадиган аёллар ҳам бор.
Дилдора синфда аълочи эди. Шифокор бўлишни орзу қиларди. Мактабни битирган йили ўқишга топширмоқчи бўлди. Аммо уни ҳайрон қолдиргани -
дўконни тозалаб,савдо қилиб турса рашки ҳам ғаши ҳам келмайдиган акалари ўқишига баравар қаршилик қилишди. Отаси ҳам рўйхушлик бермади. Орзуларини юрагининг туб тубига кўмди.
Зебо эридан эшитган янгилигидан довдираб қолди. На хурсанд бўлишни билади, на хафа бўлишни. Турмуш ўртоғи билан ҳарбийда бирга хизмат қилган дўсти ўғлига Дилдорани сўрабди. Зебо уйларига йилда бир марта меҳмонга келиб турадиган бу одамни танийди, аммо оиласи қанақа билмайди, унинг устига бошқа вилоятда яшайди.
Дилдора анчадан бери бир -бирига тузук -қуруқ муомала қилмаётган ота -онасининг эрталабдан шивир -шивир қилиб қолишганига ажабланди. Акаси гўшт дўконига чиқиб келди.Онаси меҳмонхонага жой сола туриб қизни чақирди ва дангал қилиб совчи келаётганини, ўғлини ҳам олиб келаётганини айтди. Устига тузукроқ кийиниб олишини тайинлади. Ёши катта бўладими, қизбола барибир қизболада, у қизариб кетди онасига индамай тезгина хонасига кириб кетди.
https://t.center/Mahbuba_Bahodir_qizi