***
Давоми
Фотима телефонининг таниш мусиқаси янграса, яна холам қиляптими, деб ҳадик билан қўлига олади.
Мана яна ўша таниш рақамдан қўнғироқ. Йўқ, яхшиси олмагани маъқул. У қийин ўйлар гирдобида қолган эди. Ўзининг фарзандларининг тақдирини ҳал қилишда инсон бунчалик қийналмас, балки. Ўша куни Пўлатга пул ташлаб ,Сабура масаласида ҳам гаплашиб келган куни Зуҳрани туш кўрибди. Болаликдаги ўзлари арғимчоқ учадиган боғлари эмиш. Зуҳра икки фарзандини етаклаб келганмиш. Болалари жуда ёш эмиш. Фотима Пўлатни арғимчоқда баланд -баландга учирган сари Зуҳра қувонармиш. Энди Сабурани ҳам арғимчоқда учираман деса Зуҳра қаршилик қилармиш.
Эрталаб уйғонган Фотима анчагача тушини таъсиридан чиқолмай юрди. Мухторга айтган эди, ўйланиб туриб: " Хайрли бўлсин, садақа бериб юбор, садақа радди бало "-деди.
Фотима охири телефонни кўтаришга мажбур бўлди. Қуюқ ҳол -аҳвол сўрашишлардан сўнг, холаси яна муддаога ўтди. Неварасини олиб Фотимани уйига келмоқчилиги, ёшларни бир учраштириб кўриш лозимлиги ҳақида гапирди. Холасининг гапларини бўлмай эшитган Фотима: "Майли ,келаверинчи"-деганини билмай қолди. Кейин шоша -пиша Пўлатнинг рақамини терди.
" Пўлат яхшимисан, ўқишларинг яхшими, холам қўнғироқ қилиб ҳеч қўймаяптила қиз билан йигит учрашсин деб, эртага синглинг билан меникига келасанми, йигитни ўзинг бир кўрасанми дегандим, -деди ва нариги томондан овоз келмаганига -Пўлат, овозим эшитиляптими "-деди. Пўлат хўрсиниб: " Хола, негадир шу иш менга ёқмияпти, кўнглим чопмаяпти",- деди.
Энди Фотиманинг тамомила боши қотди.
https://t.center/Mahbuba_Bahodir_qizi