***
Эр -хотин хонадан чиқиб кетишгач, Шоҳиста ажиб ҳислар оғушида қолди.Жаннат ҳақида бу қадар тўлқинланиб гапирган инсонни энди кўриши. Демак,
инсон инсоннинг қалбини очиб, иймонини сайқаллар экан.
Сал олдин жуда тушкун кайфиятда эди. Катта ўғли видеоқўнғироқ қилди. Аёли шундоқ атрофида ғимирлаб юрипти, ақалли, салом бермади-я, ноинсоф. Ўғли билан гаплашаяпти-ю, икки кўзи келинида. Қорни анча билиниб қолибди. Келинидан ранжиб турганига қарамай ширин энтикди. У буви бўлади!
Биринчи невараси ўз уйида бағрида туғилишини шунчалар хоҳлайдики...
Майли, омон бўлишсин. Сардорига инсофли келин келсин-да, илоҳим. Шукур, ўзи хоҳлаган ўқишга шартнома асосида бўлса ҳам кирди.
Яна Фотима ва унинг турмуш ўртоғи ёдига тушди. Шундоқ яхши эри бор экан, нега ажрашмоқчи бўлган ўзи. Майли, муҳими оиласи тикланибди. Савоб иш қилиш ҳам қандайдир ёқимли туйғу экан. Шоҳиста ўзида енгиллик, руҳида ажиб бир роҳат туйди.
https://t.center/Mahbuba_Bahodir_qizi