View in Telegram
Давоми *** Фотима эридаги ўзгаришлардан ҳайрон-у лол. Тамомила бошқа одам билан яшаётгандек.Тўғри,аввал ҳам бир оғиз қаттиқ гапирмасди -ю, ўзини олиб қочармиди ҳар холда ишдан келиб, кўчага, аниқроғи, яна бошга ишга югурарди. Ҳозир эса уйга ошиқади, келиб ҳузур билан, ҳушъу билан ибодат қилади. Фарзандларига, аёлига Пайғамбарлар тарихидан ўқиганларини айтиб беради. Фотиманинг ҳам тобора қалби очилиб бораяпти. Бугун Мухтор билан дўконга ўтиб келишади. Фотима ишдан бўшаганига тўрт -беш ой бўлган , бозор қиламан, ойлигимдан тўлайман деб олган пулларини қайтаради. Ажабо, "Хоним" пулларни бемалол ишлатиши мумкинлиги, мингдан минг рози эканлигини айтди.Балки Фотиманинг назарида "катта" пул улар учун арзимас чақадир, яна ким билсин. Тавба, ҳамма яхши одамга айланиб қолаяптими Фотима ҳайратда. У пулни кўтариб машинада кутиб ўтирган Мухторнинг олдига келди ва севиниб "Хоним" пулни олмаганини айтганди. Эри Матизини қулфлаб: "Юр, бирга чиқамиз"-деди. Эр-хотин биргалашиб кириб келганларида Шоҳиста қаҳфа ҳўплаб ўтирган экан. Мухтор қўлини кўксига қўйиб:" Ассалому алайкум, опажон, узр, безовта қилдик. Сизга катта раҳмат, пулингизни уч -тўрт ой кечикиб олиб келсак, койишнинг ўрнига, ишлатаверинг дебсиз, аммо шукур танимиз соғ, ризқимизни Роббим етказиб турибди. Бу пулларнинг эгаси биздан ҳам муҳтожроқ одамлар. Агар сиз рози бўлсангиз, бир илтимос бор эди. Раҳматли божамнинг иккита сағири бор, ўғли бу йил ўқишга кирган шартнома асосида. Онаси вафот этганидан бери рўзғор шу йигитнинг бўйнида. Ўқишга кирган бўлса ҳам ўқимайман дегандек қилди, назаримда, пул муаммоси туфайли. Синглиси ҳам бўй етди. Келинг, опа шу етимларга ёрдам қилиб, Расулимизга жаннатларда қўшни бўлишни ният қилайлик. Аллоҳим муродимизга етказсин. "-деди охирги жумлаларни такрорлаганда овози титраб. Шоҳиста Мухторнинг гапларини бўлмай, жон қулоғи билан эшитди. Унга қараб фақатгина: " Яшанг, ука. "-деди. Эр-хотин " Хоним " билан қуюқ хайрлашиб хонадан чиқишди. Шоҳиста уларни кузатиб қоларкан қалбида қандайдир сакинат ҳукмрон эди. Мухтор ҳам ич -ичидан севиниб, тезроқ Пўлатни хурсанд қилайлик деб, машинани елдириб кетаяпти. Фотиманинг телефони жиринглади, Мухтор орқа ўриндиқда ўтирган Фотимага кўз қирини ташлаб, қоши билан "ким" деб имо қилди. Фотима қўли билан телефонни тўсиб "холам" деб қўнғироққа жавоб беришга тутинди: "Ассалому алайкум, холажон, яхшимисиз, уйдагилар, поччам неваралариз яхшими... Шукур яхшимиз, ҳа, ҳаммалари яхши. Эшитаман, лаббай.. Сабура, Сабура ҳали ёшку энди ўн саккизга тўлди... Қайдам..." https://t.center/Mahbuba_Bahodir_qizi
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily