View in Telegram
*** Ҳамма фаслдан ҳам кўра баҳор жуда тез ўтиб кетадигандек туюлади, одамга. Гўё янги келиндек сепини кўз- кўз қилиб ёяди-ю, ҳамма кийимларини кийиб улгурмаган келинчакдек, ўрнини ёзга бўшатиб беради. Май ҳам охирлаб қолди. Эртага сўнгги қўнғироқ. Шу кунларда синфдошлар бир -бири билан иноқлашиб қолгандек. Ҳали музқаймоққа боришса, ҳали хиёбонга боришади, тинимсиз суратга тушишади. Ҳамма -ҳаммасини "Хайр мактабим" қўшиғи билан сайқаллаб, ижтимоий тармоққа жойлашади. Сабура синфдошлари гуруҳга ташлаган лавҳаларни қайта -қайта ҳавас билан томоша қилади. Айниқса, Сардор кўриниб қолса, юраги тез уриб кетади. Гўё улар билан ёнма -ён юргандек ҳис қилади ўзини.Тўғри, акасидан пул сўраса, албатта, йўқ демайди. Шундоғам рўзғорнинг ҳамма юкини бўйнига олиб, тиним билмай ишлаётган акасига ичи ачийди. Лавҳаларга тикилиб, дид билан кийиниб чиройли пардоз қилиб олган дугоналарини олдида ўзини жудаям кўримсиз ҳис қилади. Йигирма бешинчи май. Мактаб ҳовлиси байрамона безатилган. Аксарият, кичик синф ўқувчиларининг қўлларида бежирим гулдасталар. Устозларнинг юзида табассум, аллақандай хушбахтлик. Синфдошлари қатори Сабуранинг ҳам бир қўлида рангли пуфак, кўксида "Битирувчи" ёрлиғи туширилган махсус мовий ранг лента. Сочларини ўриб учларини қўнғироқ қилган, аммо пардоз қилишни эплолмади. Синф раҳбари Ноила опа ўғил бола қиз бола аралаш иккитадан сафланиб, даврага чиқишларини айтди. Шу пайт Сардор Сабуранинг ёнига келиб турди. Уларнинг синфи ёқимли мусиқа садоси остида даврага чорланди. Қандайдир ҳаяжонли эди. "Сўнгги қўнғироқ" тадбирида аълочи ўқувчилар, фан олимпиадаси ғолиблари тақдирланди. Сардор ҳам бир нечта фахрий ёрлиқ олди. Тадбир тугаб, синф хонасига кирган ўқувчилар суратга тушишни хонада давом эттирдилар. Ҳамма ўзи билан ўзи овора.Сабура индамайгина ўзининг ўрнига бориб ўтирди. Шу пайт қошига Сардор келди ва илтимос оҳангида: "Сабура, кел битта суратга тушайлик"-деди. Давоми бор. Реакция ва фикрларингиз илҳом беради, унутманг 😊 https://t.center/Mahbuba_Bahodir_qizi
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily