View in Telegram
*** Шоҳиста ва Мирислом қишлоқдан кеч ораси қайтишди. Ёлғиз эмас, Мирисломнинг волидасини ҳам ўзлари билан олиб келишди. Кампир бечора ўзи хаста-ю, инқиллаб, кела -келгунча алқаб дуо қилиб келди.Эрта тонгдан Шоҳиста эри билан бирга югуриб елиб, беморни шаҳардаги нуфузли хусусий касалхонага жойлаштиришди. Ҳаммадан Сардор хурсанд. Ҳар куни икки маҳал бувисидан хабар олади. Мирислом ҳам онасининг аҳволини сўраб қўнғироқ қилган жигарлари билан узоқ суҳбат қуради. Катта ўғли бугун янги гап топиб келибди. Нима эмиш, чет элга кетармиш. Шоҳиста бу келинининг режаси эканлигини дарров сезди. Албатта, ахир ота-онаси аллақачон у ёқларга жойлашиб олишди. Касалхонадан келган Мирисломга Шоҳиста дардини тўкиб солди : " Янгиликдан хабарингиз борми, лапашанг ўғлиз хотинини этагини тутиб, четга кетармиш. Ўзи оиламизга сингиб кетмагани етмагандай, боламни ҳам биздан ажратиб тинади, шекилли бу устомон". Мирислом биринчи марта ўз фикрини билдирди : " Қўявер, борсин, узоқда яшаб, мусофирчилик таъмини тотиб кўрсин. Балки, ота -онанинг қадрини билиб, англаб келар. Оқ фотиҳа берамиз. Қаерда бўлса омон бўлсин. "-Шоҳиста эрига тикилиб туриб, унинг салмоқлаб гапиришига қараб лол эди. Демак, эркак киши улғайса ҳам ота -онасидан куч олар эканда. Беш -олти кундан буён онасининг бағрида ёш боладек яйраган эри, энди оилада ҳам ўз ўрнини қидиришга уринаётгандек эди. https://t.center/Mahbuba_Bahodir_qizi
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily