View in Telegram
Давоми *** Фотима ҳам эри ҳам бир -бири томон оҳиста қадам босиб келди. "Ассалому алайкум," қовоғини солиб салом берди, Фотима. Мухтор алик олди, бу сафар оҳангида меҳрми, нимадир бор эди. Ҳар ҳолда Фотимага шундай туюлди. Катта залнинг энг чеккасига, бурчак томонига ўтишди. "Болалар, яхшими, қийналмаяпсизларми?"-самимий сўради эри. " Яхши "-қисқа қилди аёл. " Нима ейсан, нима айтамиз"- Фотиманинг кўзларига тикилди Мухтор. Фотима арази тарқамаган боладек, хўмрайиб ўтираверди. Дастёр қиз келганди, Мухтор нон, чой, кабоб буюрди. Фотима эрига зимдан қараб, нимага чақирди экан, ҳа ажрашиш масаласини гаплашса керак деган ўй билан ўтирипти. Эри чойни қайтариб, бир пиёла узатди. Тавба, шу одам ҳақиқатан, унинг турмуш ўртоғими, умрида биринчи марта қўлидан чой олиши. Мухтор чойдан бир ҳўплаб, оҳиста гап бошлади: " Шу ўтган икки ойда ҳаётимда жуда катта бурилиш бўлди "-дея тин олди, шу қисқа сонияларда Фотиманинг юраги шув этди. Биринчи хаёлига келган фикр" Уйланипти... " Мухтор пиёлани устида қўлларини айлантириб, нигоҳини шу пиёлага тикиб давом этди: " Тўғриси, уйдан кетган ўша кунннинг ўзидаёқ қизларимни соғиндим, муқаддас бир нарсамни оиламни, ҳаловатимни йўқотиб қўйганимни сездим. " -деди. Фотима эрини биринчи марта кўриб тургандек, оғзига анграйди. Уларнинг саккиз йиллик турмуши мобайнида эри ҳеч қачон кўнглини ёриб гаплашмаган эди. Дастёр қиз кабобларни олиб келди. Эри битта кабобни Фотиманинг тарелкасига қўйди: "Ол, совумасин"-деди. Фотиманинг энди иштаҳаси очилиб, секин нон тишлади. Мухтор кабобдан ўзига ҳам қўйди, лекин емасдан гапини давом эттирди :" Кеч тушса, юрак сиқилади, кейин бир дўкондан иш топдим қоровулчилик. Шеригим Муслим ака ёши каттароқ киши. Негадир, шу одамга дилимни ёрдим. Дардимни эшитиб: "Ахмоқлик қилипсан"-деди. Аллоҳ берган фарзанд неъматига шукронанг шуми, деб койиди. Тўлиб турган экан, шекилли, аёлини бир ой олдин тупроққа топширганини, тўрт ўғли ўзи билан ўзи оворалигини айтиб, аммо шукр келтирди . Жуфтсиз инсон мисоли бир эшкаги йўқ қайиқлигини айтиб, кўзига ёш олди. Дунёнинг ўткинчилигидан гапирди. Хуллас, мени ҳидоятга, номоз ўқишга ундади. Биринчи марта саждага бош қўйиб, туйган лаззатимни ҳеч қачон таърифлаб бера олмасам керак. Мухтор шоша -пиша ён чўнтагидан телефонини олди. Қара, ҳамма саволларимга ушбу ояти каримада жавоб бор экан. Биринчи марта қалби очилган инсондагина бўладиган бўғзидаги йиғини босиб, титроқ овозда ўқиди: " "Улар билан тотув турмуш кечирингиз. Агар уларни ёмон кўрсаларингиз (билиб қўйингки) балким сизлар ёмон кўрган нарсада Аллоҳ (сизлар учун) кўпгина яхшилик пайдо қилиши мумкин.(Нисо. 19-оят) Онаси, демак, ҳидоят топишим учун ҳамма нарса кўзимга ёмон кўринган ва тақдир шу Муслим ака билан учраштирган экан, ҳаммасининг ҳикмати шунда экан. Аслида ҳаммангизни яхши кўрар эканман... Фотима эрининг бу қадар ҳаяжонланиб гапиришини биринчи марта кўриб турибди. Гапларига ҳам тўлиқ тушунмади, лекин барибир нимадир яхшиликка эканини юрак -юракдан ҳис қилди. Шу пайт бир гуруҳ эркаклар овқатлангани, афтидан , алоҳида кабинага ўтиб кетишаяпти ораларидан, ўша қўриқчи йигит (ҳамиша уни ваҳимага солган) Фотимага қараб: " Ассалому алайкум, яхшимисиз "- деди. Фотима йигитга, Мухтор Фотимага қаттиқ тикилди. https://t.center/Mahbuba_Bahodir_qizi
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily