***
Ниҳоят, Сабурага жавоб беришди. Уйга ичиш учун таблеткалар ёза туриб шифокори: "Қизим, энди ўзингни эҳтиёт қил, бу касаллик захни ёмон кўради, иссиқ кийиниб юр, хўпми"-деди. Сабура докторга жудаям миннатдорчилик билдиргиси келди, аммо тилига фақат " Раҳмат "деган сўз келди.
Уйга келиб, акаси , деярли қозон осмаганини пайқади. Кейин деразаларни очиб, бир сидра ҳаммаёқни сарамжонлади.
Мактаб формаларини тартибга келтирди, китоб -дафтарларини жойлади. Ҳадемай мактабни ҳам битиради. Нари бериси билан беш олти ой қолибди. Мактабни битиргандан кейин Сардорни кўрармикан. Кўрса керак, чунки Сабураларнинг " дом" ини орқасидаги баланд иморатлар тушган маҳаллада яшайди.
Кеча ғалати иш бўлдида ўзиям, энди тушлик учун овқат олиб, термосини тўлдириб ошхонадан чиқаётган эди. Хоналарни йиғиштириб юрадиган аёлга коридорда йўлиқиб қолди.
Аёл: "Аканг нарса бериб юборди, тумбочкангни устига қўйдим"- деди. Сабура акаси кечроқ келаман деганини эслаб, ҳайрон бўлди. Пакетни очса ичида мактаб ошхонасининг турли -туман булочкалари, блинчиклари-ю, улар пицца деб атайдиган егулиги бор эди.
Демак, Сардор келган, акаммиш, қанақасига акам бўлсин, ўзим билан баравар бўлиб, -ҳам ғаши, ҳам кулгуси келди. Лекин эътибор ёқимли нарса экан. Кайфияти кўтарилдими, термосдаги чойдан қуйиб,
" акаси" олиб келган нарсаларни иштаҳа билан еди.
Давоми бор...
Реакция ва фикрларингиз илҳом беради, унутманг
😊
https://t.center/Mahbuba_Bahodir_qizi