***
Сабура анча ўзига келиб қолди-ю, бироқ ҳолсиз эди. Бугун устози телефон қилиб ҳол-аҳвол сўради.Қизнинг кайфияти кўтарилди. Инсон ҳамиша эътиборга, ширин сўзга муҳтож.
Шифохонада уч маҳал иссиқ овқат берилар экан, лекин негадир Сабурадан бошқа ҳеч ким идиш кўтариб овқат олгани чиқмайди. Тушлик маҳали коридорни кабоб, сомса ҳиди тутиб кетади. Беморлардан ҳам уларни кўргани келувчилар кўп. Биринчи марта шифохонада ётиб даволанаётган Сабура ўзи тенги қизлар, ўзидан салгина катта келинчакларнинг етказиб бериш хизматидан овқат буюртма қилаётганларини, кийимларини дам-бадам алмаштираётганларини кўриб ҳайрон.
Энди навбатдаги муолажани олиб бўлганди ҳамки, акаси билан Сардор кириб келишди. Акаси қайта -қайта соғлиғини, нима егиси келаётгани сўрарди.
Қиз ҳар доимгидай ер чизиб: "Ҳаммаси яхши" дан нарига ўтмади. Акаси доктор кетиб қолмасдан учрашай деб, шошиб хонадан чиқиб кетди.
Ёқимли жимлик чўкди. Шунда Сардор: "Айтганча сенга кабоб олиб келдик,"-деди гап топилганидан қувониб. Кейин эшикка қараб қўйди-да
шоша -пиша :" Сабура, илтимос, мени бошқа унақа қўрқитма "-
деди.
Қизнинг яноқлари қизариб чиройли кўзлари ерга қаради.
Реакция ва фикрларингиз илҳом беради,босиб ўтишни
унутманг
😊
Давоми бор...
https://t.center/Mahbuba_Bahodir_qizi