View in Telegram
*** Шоҳиста кичик ўғлидаги ўзгаришни пайқамай қолмади. Негадир жуда ўйчан, ва тушкун эди Сардор. Балки мактабни битириш арафасидаги ўқишга кириш олди имтиҳонларининг ҳаяжонимикан, деб ўйлади она. Сардор бир зум кўзини юмса беҳуш, беҳол ётган Сабура гавдаланади. Сал чалғийди-ю, бироз ўтиб, совуқда қунишиб турган Сабурани кўради. Сабуранинг акаси Пўлат чоршанба ва якшанба кунлари Сардор учун вақт ажратади. Физикадан ахборотномадаги масалаларни бирга ечишади. Сардор Пўлатга қўнғироқ қилиб, эртага нечада бориши мумкинлигини сўраган эди. Пўлат хўрсиниб : " Хафа бўлмайсан, укам, дарсни кейинга қолдирамиз. Эртага мардикор бозорга чиқиб бўлса ҳам синглимнинг дориларини олишим керак ". Сардор шоша -пиша :" Ака, мен ҳам сиз билан бораман, барибир уйда қиладиган ишим йўқ. Қаерда учрашамиз? "-деди, эътирозга ўрин қолдирмай. Чорсу бозорининг файзи ўзгача. Одамларнинг гангур-гунгур савдо қилишларида ҳам ўзбекона нимадир бор. Сардор Пўлат тушунтиргандай бешик бозоридан ўтиб, қўлларида халта ушлаган эркаклар тўпланган жойга келса, Пўлат кўзлари билан уни қидираётган экан. Ҳар тўхтаган машинага бир -бирини тортқилаб югуриб борадиган эркакларга Пўлат ҳам қўшилди. Ниҳоят, Нексия русумидаги уловга чиқишди. Шофёр йўл- йўлакай уларни профессор устозининг уйига олиб кетаётганини, у ерда қурилиш олдидан бузилган эски уйдан чиққан яроқли ашёларни сарамжонлаш кераклигини айтди. Шунда Пўлат: " Ака, шу кўрсатилган ишларни вақтлироқ бажарсак, кетаверсак бўладими, синглимнинг олдига касалхонага боришим керак "-деди. Шофёр:" Албатта, битириб берсанг кетаверасан-да "-деди. Уларни етмиш ёшлар чамаси, оппоқ сочлари орқага таралган, бароқ қошли ўрта бўй киши илтифотсиз кутиб олди. Қиладиган ишлари эски уйдан чиққан бир уйум тахталарнинг михини суғуриб, тахлаш экан. Пўлат Садорга киймини алмаштириб олишини айтиб, ўзи ҳам иш. кийимларини кийиб олди, аммо Сардор кийим олиб келишни ҳатто ўйламапти ҳам. Эҳҳе, шунча иш икки кунда ҳам битмаса керак, деб ўйлади Сардор, аммо " Кўз қўрқоқ, қўл ботир " деганларидек, кундуз соат учгача ҳамма иш битди. Ўзиям совуқ кунда мих суғуриш азоб иш экан. Аммо Пўлатга қойил қолди. Жуда тез, ҳеч нарсага чалғимай, унумли ишлар экан. Ҳамма ишларни тугатиб уй эгалари ўтирган хона деразасини тақиллатиб ишни бажариб бўлганларини айтишди. Уй эгаси бароқ қошларини чимириб қараб, ишларидан бирор камчилик топа олмади-ю, лекин томоғини қириб: "Соат энди пешиндан оғди, ҳамма жойда иш вақти камида соат бешгача... Хўш қани энди буёққа юрингларчи "- деб йўл бошлаган эди, Пўлат:" Амаки, биз соатбай эмас, ишбай келишганмиз ахир "-деган эди. Профессор овозини баландлатиб:" Ўв бола, ким билан келишгансан , пулни мана мен бераман, -деб кўксига уриб давом этди, --Агар асабимга тегсанг бир тийин ҳам ололмайсан", - деди. Шунда Пўлат: " Майли, керак эмас, аммо ҳозир кетишимиз керак, ҳисоб -китоб қиёматга қолди, кетдик,Сардор ",- деб нарсаларини йиғиштира бошлади. Пўлатнинг охирги жумлаларидан чол қалтираб кетди. Сардор, ҳайрон бўлиб Пўлатнинг орқасидан эргашди. Эшикдан чиқишлари ҳамон, орқаларидан пул кўтариб профессор чиқди. Пўлатга пул узатганди боши билан кескин рад этди. Шунда чол ялинганнамо: " Кичкина, сен олақол, "-деди Сардорга . Сардор савол назари билан Пўлатга қараган эди, нигоҳидан " ол" ишорасини тушунди. Бугунги кун Сардор тасаввур ҳам қилмаган умр манзараларини намойиш этган эди. Сардор Автобуснинг орқа ўриндиғига ўтириб, хаёл суриб кетаётган Пўлатга қараб : "Ака, сиз ўқишингиз керак. Келинг, бирга ҳужжат топширамиз"-деди. Пўлат кулиб:" Курсдош бўларканмиз-да "-дедию, чуқур хўрсинди. https://t.center/Mahbuba_Bahodir_qizi
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily