View in Telegram
*** Давоми Фотима уйига ярим тунда кириб келди. Зиналардан чиққунича юраги така -пука бўлди-я, тавба, неча йилдан бери шу зиналардан тушиб чиқадику. Э, аввалари ҳеч қачон тунда ёлғиз юрмасди-да. Бугун шунчалар чарчади, шунчалар чарчадики, кўрган қийинчиликлари кўз олдидан бир -бир ўтиб, алам билан ёстиғини тишлади. Ҳар оқшом ёлғиз қолди дегунча хотиралар тинч қўймайди. Эри табиатан камгапмиди, ё Фотимага гапиргиси келмасмиди, ҳар ҳолда бирор иш буюриб гапирган гапи ҳам илтифотдек қадрли эди, аёл учун. Мухтор трактор заводида оддий ишчи эди. Қишлоқдаги ота -онаси учун ўғлининг шаҳарда иши борлиги жуда катта обрў эди. Тўйдан кейин "ишингдан ажраб қолма" деган ҳадик билан Мухторга қўшиб келинини ҳам шаҳарга жўнатиб юборишди. Эри меҳнаткаш чиқди, ишдан сўнг катта -катта озиқ - овқат дўконларида юк ташувчилик ҳам қилар эди. Фотиманинг назарида эри уни кўрмаслик учун уйга кеч келар, бор аламини меҳнатдан олар эди гўё. Шу тиришқоқлиги сабаб шаҳар ташқарисидан бўлса ҳам икки хоналик квартира сотиб олишди. Охир -оқибат, мана, шунча қийналиб олган уйини Фотимага ташлаб, кетди -қолди. Йиғиданми, чарчоқданми Фотиманинг бошига қаттиқ оғрик кирди. Кўзига уйқу инмади. Неча кундан бери ўзи билан ўзи овора бўлиб телеграм тармоғига ҳам кирмаганди. Ҳозир тармоқдан келган хабарни кўриб, ётган жойидан туриб ўтирди. Хабар Мухтордан келган экан. "Эртага мана шу манзилга кел, соат 10 да". Бўлди, бошқа гап йўқ. Фақат манзилни кўрсатувчи йўналиш, яъни " локация" бор эди. https://t.center/Mahbuba_Bahodir_qizi
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily