View in Telegram
*** Ниҳоят, келин -куёв сафардан қайтишди. Шоҳиста негадир кутиб олгани аэропортга чиқмади. Мирисломга ҳам чиқинг демади, Аброрни жўнатди. Ўғли билан келини эшикдан қўлтиқлашиб кириб келишди. Шоҳиста, эрига бир қараб қўйди. Мирислом ёшларнинг саломига мулойимгина алик олди. Келинининг кийиб олган тор- танқис кийимию, сап-сариққа бўяб, ёйиб олган сочлари аёлнинг ғашига тегарди. Замонавий жиҳозланган ошхонада телевизорга термулганча ўтирган Шоҳистанинг хаёли ўғли билан келини кириб кетган хонада эди.Чиқиб салом қилар, бир пиёла чой узатар... Ўзи у ҳеч телевизор кўрмайди, вақти ҳам йўқ. Шу кунларда муолажа олаётгани боис уйдалигини айтмаса, деярли уйда ўтирмас эди. Бир пайт ўғли билан келини чиқишди, афтидан яна қаёққадир отланишган. Шоҳистанинг қошлари чимирилиб овози баландлади: " Йўл бўлсин, билсак бўладими?! " Ўғли мўлтираб қараб: " Дадамиз шифохонага тушиб қолипдилар, шунга кўриб келарканмиз"-деди. Келини изоҳ бериб ўтиришниям эп кўрмади, шекилли, эрига қараб: " Тезроқ бўлинг, менинг машинамда кетамиз "-деди, шошириб. Ўғли эса:" Хўп, хўп, кетяпман"-деганча олдига тушиб кетди. Улар кетишгач, Мирислом югуриб бориб очиқ қолган дарвозани ёпди. Демак, миш -мишлар рост экан-да. Интернетдаги шов -шувлар ортидан, қудасининг тагига сув қуйилгани-ю, касалхонага тушиб қолгани ҳақидаги хабарларни опаларидан эшитган , бироқ ишонқирамаган эди. Бироздан сўнг Сардор келди, салом бериб, ўз хонасига кириб кетди. Чарчаганми, кайфияти йўқ. Шоҳиста бугун катта ўғлини кузатиб туриб, унда эрининг қиёфасини, келинида эса, ўзини кўрди. У ҳам қайнонасига ақалли бир пиёла чой тутмапти-я, Мирислом ҳанузгача кўзига термулиб туради. Қайтар дунё деганлари шумикан... Давоми бор. Реакция ва фикрларингиз илҳом беради, босиб ўтишни унутманг. https://t.center/Mahbuba_Bahodir_qizi
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily