View in Telegram
*** Давоми Фотима жон ҳолатда қизни кўтариб кароватга ётқизди. Тавба, шу пайтда белининг оғриғи ҳам эсига келмади. Собура, азбаройи , иситманинг баландлигидан титрарди. Фотима телефонини зир югуриб қидирар, тинимсиз "шўрим қуриб қолди" деб, такрорлар эди. Тез ёрдам келганда Сабура кўзлари юмуқ, оғир -оғир нафас оларди. Шифокор ёшгина йигит экан, қон босимини ва тана ҳароратини ўлчаш асносида беморнинг оғзига суюқ дори томизди сўнг:" Олиб кетамиз "- деб, шошилинч телефон қилиб, шофёрни ёрдамга чақирди ва беморлар учун махсус замбилда Сабурани зиналардан олиб тушишди. Фотима эса қизларининг додлаб йиғлашига қарамай, эшикни қулфлаб олишларини тайинлаб, Тез ёрдам машинасига чиқди. Шифохонага кела- келгунча дуо ўқиб келди,кўз ёши бир зум тинмади, етиб келганларидагина Пўлатга қўнғироқ қилиш ёдига келди. Навбатчи шифокор ўрта ёшлардаги киши экан. Ҳамшираларига зудлик билан муолажа ва анализ шаклини тушунтирди. Кейин Фотимадан сўраб, анкета тўлдира бошлади. Фотима узун коридорнинг бир бурчагида устига чарм қопланган курсида ўтириб, шифокор чиқишини кутарди. Ниҳоят, у шифокорга нажот, савол тўла нигоҳини қадади. " Бемор аввал ҳам буйрагидаги оғриқдан шикоят қилганми? "- сўради шифокор." "Йўқ " ишорасини олгач :" Буйракдаги шамоллаш иситмани кўтариб, қон босимини ҳам оширган, яна қўшимча таҳлиллар олиниб, аниқ ташхис қўйилади, ўзимизда бор препаратларни ишлатдик, зарур дори -дармонларни ёзиб бераман". Доктор гапини тугатар -тугатмас ҳаллослаб Пўлат етиб келди. https://t.center/Mahbuba_Bahodir_qizi
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily